Эрта қайтган турналар (қисса)-20

Ўн учинчи боб


Чопдор жойида турарди, Султонмурот ўтовдан чиқа солиб, Чопдорга минди-да, атрофга аланглаб қичқирди:
— Онатой, овулга чоп! Имилламай югур! Одамларимизни чақир! Мен уларни алаҳситиб тураман! Уларга етиб оламан! Фақат сен тезроқ бўл. Сен, Эркинбек, шу ердан бир қадам ҳам силжима. Укдингми! Чоп, Онатой, чоп!..
Ўзи эса Чопдорда узоқлашиб бораётган отларнинг туёқ товушларини тусмоллаб ўғрилар томон елиб кетди.
Тезроқ, тезроқ, Чопдор, оғажоним, олға, уларни қувиб ет! Мен йиқилиб тушмайман, майиб ҳам бўлмайман! Мен учун хавотирланма. Олға, Чопдор! Агар ўлсак бирга ўламиз, фақат тезроқ чоп, тезроқ, тун қоронғи, тушунаман. Қўрқинчли, сенга ҳам қўрқинчли. Барибир олға боравер. Тезроқ, тезроқ! Қани улар? Олдинда йилтираб кўринаётган нарса нима? У ёқда нимадир қимирлаяпти, қўлдан чиқариб юбормасак бўлгани. Олға, Чопдор, олға… йиқилиб қолмагин-а, Чопдор, йиқилма…


Чингиз Айтматов

Эрта қайтган турналар

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чол ва денгиз (2)

Одатда шу бўй димоғига кирди дегунча, чол уйғониб кетар ва кийиниб, болани уйғотгани жўнарди. Аммо бугун ўша қирғоқ ҳиди жуда эрта димоғига урилди ва бу тушида бўлаётганини ...

Чингиз айтматов:қиёмат 33-қисм

Мана энди улар Авдий Каллистратовни суд қилишарди. Улар деганимиз — беш ароқхўр — Обер-Кандалов,  Мишаш,  Кепа,  Гамлет-Галкин  ва  Абориген-Узуқбой.  Тўғрироғи,  ...

Чингиз айтматов:қиёмат 9-қисм

Лекин,  бу  ерда  ҳам  омадлари  келмади.  Инларига  яқинлашиб  қолганда  улар  одамларнинг устидан  чиқдилар.  Қадрдон  инларининг  шундоқ  ёнгинасида  каттакон  юк  ...