«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баситханова Эльмира Иркиновна Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланибди.
Бу эса ўз-ўзидан Эльмира Иркиновна 2011-2016 йилларда эгаллаган лавозими, яъни Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида яна қайтганини англатади.
Daryo — LIVE’нинг ёзишича, бугунги кунгача Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган Нарбоева Танзила Камаловна эртага бўлиб ўтадиган Сенатнинг ялпи мажлисида Сенат раиси сифатида сайланиши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, унда Танзила Камаловна Ўзбекистон тарихига Сенат раиси бўлган илк аёл сифатида киради.
Манба:@xushnudbek