От кишнаган оқшом (қисса) 19-қисм

19


Мен аразлаб ўтира бердим.
Бир жийрон от селдананг отиб келди. Баковул олдига борди.
Биродарлар, жийрон — малла от бўлади. Оёғи олапайча. Айримлари пешонасида қашқаси-да бўлади. Бунисида йўқ бўлди.
Жийрон чавандози соқолдор чавандоз бўлди. Чавандоз овози нордон-нордон бўлди, аммо хушталқин бўлди:
— Ай баковул, мўйловинг бўлган билан, инсофинг йўқ экан! — деди. — Қара, Тарлон ўзини қаердан ташлади! От сендан, мендан қўрққанидан ташламади, йўқ, одамзотга фидойилигидан ташлади! Бундайин ботир от бошидан зар сочсанг-да, ҳақинг кетмайди! Бер ҳақини!
— Улоқ қўлидан тушиб кетди! — деди баковул.
— Берсанг бердинг, бермасанг, шу Тарлонга уйимдан бир қўй олиб келиб бераман! Айт, бўларини айт!
Баковул аросатда қолди. Нима қилишини билмади, нима дейишини билмади. Ҳақ берайин деса, боятдан буён бот-бот бекор, деди. Энди гапидан қайтиш бўлади. Ҳақ бермайин деса, тағин бўлмади. Соқолдор чавандозда авзой ёмон, уйидан қўй олиб келиб беради. Ёмон-ёмон, ана унда ёмон! Баковул номига ёмон, тўй номига ёмон!

Баковул ўйлади-ўйлади, охири гапини қайтиб олди. Соқолдор чавандозга юзланди.
— Чавандоз бова! — деди. — Ошингни еса-да мард есин, бошингни еса-да мард есин! Бундай тантиликдан кейин, ҳақ сиздан айлансин! — деди.
Баковул менга бир серка билан йигирма беш сўм пул берди.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кулиб қарамаған бахт

13. КУЛИБ ҚАРАМАҒАН БАХТ Энди унинг умиди ортиғи билан узилған эса-да, юрагининг ёниши босилурлиқ эмас эди. Илон чаққан кишидек довдир ва бесаранжом кўзлари билан теваракка ...

От кишнаган оқшом (қисса) 61-қисм

61 Йўл четидан юрдим. Шу гап бўлган ердан ўтдим. Бир маҳал оқ халатлик бир одам йўлимни тўсди. Бу ўша балиқпаз бўлди. Балиқпаз тирсагимдан ушлаб, мени балиқхонасига етаклади. ...

Чингиз айтматов:қиёмат 25-қисм

III     Ёғаман-ёғаман  деб,  ёз  ёмғири  анчагача  ёғмай,  кеча  оқшомдан  бери  уфқ  бетида  қорайиб,  тўлишиб, бағрида ялт-юлт чақинлар чақиб турган юрғун булутлар тун ярим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400