От кишнаган оқшом (қисса) 20-қисм

20

Кўпкари охиригача ёнбошлаб ётдим.
Узанги йўлдошларим бир марта-да улоқ ололмади.
Кўпкаридан қўлини бурунларига тиқиб қайтди.
Шунда, узанги йўлдошларимга юз солдим.
— Энди қайси юз билан элга рўпара бўламиз?— дедим. — Йигирмадай чавандоз-а! Олганимиз бор-йўғи битта серка бўлса! Шуниям тилаб олдик!
Чавандозлар боши эгик бўлди. Билмадик, дея елка қисди.
— Яхшиси, бундай қиламиз. Йўлда оёқ иламиз. Қишлоққа қоронғилатиб-қоронғилатиб кириб борамиз. Бинойими?
— Бинойи, бинойи, — деди чавандозлар.
Қишлоққа бир адир қолди.
Чавандозлар отдан тушди. Адирда ёнбошлаб ётиб олди.
Тошдай қоронғи тушди.
Чавандозлар тағин отланди.
Биров-ярим дуч келади, деган ҳадик билан мен олдинда юрдим. Олдимда серка бор-да. Эл кўзи…
Айтганим бўлди. Тошлоқдан ўтиб, бир қорага йўлиқдим. Йўлни буриб солдим.
Қора олисдан овоз берди:
— Ҳай, ўша ёқда бир ола мол кўрмадиларингизми?
— Кўрмадик.
— Зиёдулла чавандоз? Сенмисан? Кўпкаридан қайтдиларингми?
— Шундай, шундай!
— Қалай, қуруқ қайтмадиларингми, ишқилиб?
— Эса-чи!
— Билинмаяпти-ку!
Мен олдимдаги серка жунини оғритиб-оғритиб тортдим. Серка узиб-узиб маъради.
— Эшитяпсизми, овозини?
— Ҳа, яхши-яхши! Ишқилиб, бўш келманглар! Сизлар, элнинг эътибори-да!
— Ана шундай овозли жонлилардан баримизда бор! Хуржундаги қат-қат тўнларни айтмасак-да бўлади!


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«бир ғариби бeчора»

22. «БИР ҒАРИБИ БEЧОРА» Бу тарихдаги хон ўрдаси Қўқоннинг бу кунда Хода бозор аталған ўрнида эди. Рўмоннинг ўн учунчи фаслида Марғилон ўрдасининг таърифи ёзилғанлиқдан ва бу ...

Чингиз айтматов:қиёмат 36-қисм

УЧИНЧИ БЎЛИМ I Одамлар — тақдирни,  тақдир — одамларни  излаб  юради...  Ҳаётнинг  азал  айланиши шундай... Тақдир мудом ўз нишонини мўлжаллаб туради, деган гап рост бўлса, ...

Чингиз айтматов:қиёмат 26-қисм

Инсон руҳининг ўз-ўзини англаш фожиалари нега энди Исодан бошланади. Худди илгари ҳаммаёқ бўм-бўш бўлгандай? Ким ўзи Исо? Нимага керак буларнинг бари? Наҳот мангу тавба ...