Вилоят прокурорлари ва ҳокимлардан 50-100 минг долларгача пора олган

Бош прокурор лавозимидан озод қилинган Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.


Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев қатор «сирларни» ошкор қилди.– “Қайсидир вазир қанчадир миқдорда пул олибди деган гапни эшитиш менга жудаям ёқимсиз.
Бу биз қутулишимиз лозим бўлган касаллик. Ўзи уйимизда ётоқхона ва ошхона, иккитагина хонага кирсак, нима кераги бор 20 хоналик уйни? Бу нимаси ахир? Мен унга лавозим бераман ва ишонишимни айтаман, у эса лавозимни эгаллагандан ўзгаради, эртасига пора олади.
Вилоят прокурорлари ва ҳокимлардан 50-100 минг долларгача пора олган. Барча солиқчи ва прокурорлар порахўр, буни жуда яхши биламан”, дея гапирган Президент.

Шунингдек, Мирзиёев прокуратура органларининг фаолиятида ўзгариш бўлиши мумкинлигини ҳам эслатган.
“Бунақа кетишда давом этадиган бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия вазирлигига бераман.
Ниғматулла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман”, дея президентнинг сўзларини келтирмоқда “Халқ сўзи“ мухбири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«астана» футбол клуби «нурсултон»га айланадими?

Қозоғистон пойтахтининг «Астана» футбол клуби шаҳар Нурсултон деб қайта номланаётганига қарамай, ўз номини ўзгартирмайди. Бу ҳақда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш ...

Ақшнинг россияга қарши янги санкциялари кучга кирди

Вашингтонда душанба соат 00:00дан (Тошкент вақти билан 9:00)дан бошлаб Россияга қарши янги санкциялар тўплами кучга кирди. Фото:Цензор.НЕТ Давлат департаменти космик саноат ...

Дунёга дарз кетади: интернетни иккига бўлишмоқчи

Интернет иккита алоҳида қисмга бўлинмоқда, бири АҚШ ихтиёрида бўлса, иккинчиси Хитой назоратида бўлади. Дунёнинг биполяр тизими ва совуқ уруш аллақачон ўтмишга айланган. ...