Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олинган

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси коррупциялашгани тўғрисида ҳам гапирди.

«Мустақил бўлганимиздан бери нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларнинг 50 фоизи пора билан бўлиб келган.

Биргина Сурғил нефть-газ лойиҳаси (Сурғил конидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси — таҳр.) бир амалдор 80 миллион доллар олган! 80 миллион-а! Халқни ким ўйлайди?», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Президент қайси амалдорни назарда тутгани маълум эмас.

Бундан аввалроқ президент прокуратура тизимидаги коррупция ҳақида гапирганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«лукойл» ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди  

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп. Бу ҳақда компания сайтига ...

3 ойда 900 минг ўзбек чет элга ишлаш учун чиқиб кетди

2019 йил январь-март ойларида 1,6 млн киши Ўзбекистон Республикасига келган. Ушбу рақам 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1,5 мартага ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика ...

Ўзбекистон қарзга ботмоқда. энди япониядан $3,8 млрд

26—28 январь кунлари Токио шаҳрида Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ...