Қозоғистон бензинини Ўзбекистонга экспорт қилмоқчи

Қозоғистон бензин маҳсулотини Ўзбекистонга экспорт қилиш учун барча шароитлар яратилди, мамлакатга импорт бензин кириб келиши эса келаси ҳафтадан бошланиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Қанат Бозумбаевга таяниб “Кун.уз”  ёзмоқда.

«Июндан буён бензин экспортини амалга ошириш учун барча шароитни яратдик, бу амалиёт келаси ҳафтадан бошланиши керак», — дейди вазир.

Қозоғистон бензинни ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо бўлмаган давлат — Ўзбекистонга экспорт қилмоқчи. Таъкидланишича, қозоқ бензини Атирау нефтни қайта ишлаш заводидан экспорт қилиниши кутилмоқда.

Жорий йил апрелда Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан энергетика соҳасидаги ҳадли битимни имзолаганди. Унга мувофиқ, Ўзбекистонга нефтни қайта ишлаш заводлари учун хом нефть етказиб бериш, куз-қиш даврида Қозоғистон жанубини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт тизимининг транзит салоҳиятини ўзаро ривожлантириш ва нефть-кимё лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга имконият пайдо бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёда 20 дона nokia телефонини яширинча олиб киришга уринган фуқаро тўхтатилди

Сурхондарёнинг «Сариосиё» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.М. 20 дона Nokia русумли телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ...

Тошкентдан 400 000 вилоятлардан 200 000 ақш долларига уй сотиб олган хорижлик ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Киритилган қўшимчаларга ...

Бош прокуратура: “шаршара” колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69,6 кило эшак гўшти олиб келинганини расман таcдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса ...