Тбилисидаги намойишлар:россиялик депутатнинг Грузия парламентидаги чиқиши ўнлаб одамлар жабрланган оммавий норозилик тадбирига айланиб кетди

Тбилисида 20 июнь оқшомида кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқдаMeduza. Парламент олдидаги майдонга 10 мингга яқин одам тўпланди. Улар Грузиянинг «Россия томонидан оккупация» қилинишига қарши чиқди ва парламент раиси Ираклий Кобахидзе, шунингдек, ИИВ ва хавфсизлик хизмати раҳбарлари истеъфосини талаб қилди. Намойишчиларнинг истеъфо ҳақидаги талаблари қондирилмаганидан бир соат ўтиб, акция иштирокчилари парламент биносига ёриб киришга уринишни бошлади.

Намойишларга Россия Давлат думаси депутати Сергей Гавриловнинг Грузия парламентидаги чиқиши сабаб бўлган. 20 июнь куни Грузия парламентида Парламентлараро православия ассамблеяси ўтказилаётган эди. Гаврилов ушбу ташкилот раҳбари ҳисобланади. Мажлис бошлангач, у Грузия парламенти спикери курсисига ўтириб олган ва йиғилганларга рус тилида мурожаат қилган. Бу ҳолат Грузия мухолифати вакиллари — Ягона миллий ҳаракат ва «Европа Грузияси» партияларидан сайланган депутатларнинг норозилигига сабаб бўлган. Ассамблея йиғилиши тўхтатилган, Гаврилов қўриқчилар ҳимояси остида парламентни тарк этган. Кўп ўтмай Россия делегацияси тўлиқ таркибда Грузиядан чиқиб кетган.

Сергей Гаврилов Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини қўллаб-қувватлаган. Грузия мухолифати маълумотларига кўра (бу маълумотларни Гавриловнинг ўзи инкор этмоқда), у 1992—1993 йиллардаги Грузия—Абхазия уруши вақтида Абхазия тарафида туриб жанг қилган. Грузияда ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси раиси, миллиардер Бидзина Иванишвили, бош вазир Мамука Бахтадзе ва парламент спикери Ираклий Кобахидзе «босқинчи мамлакат вакили, қисқа муддатга бўлса-да, Грузия парламенти раиси курсисини эгаллагани учун» узр сўради.

Намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва сувотарлардан фойдаланди. Ўз навбатида, акция иштирокчилари полициячиларни сув идишлари билан нишонга олган ва уларнинг қалқонларини олиб қўйган. Тўқнашувларда ўнлаб одамлар жароҳатланган. Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 69 киши жабрланганини маълум қилди — такидланишича, уларнинг ярмидан кўпи полициячилар.

Намойишчиларни қўллаб-қувватлаб, Михаил Саакашвили чиқиш қилди. Грузия собиқ президенти полициячиларни ҳукумат буйруқларига бўйсунмай, «халқ томонга ўтишга» чақирди. Бу вақтда ташриф билан Минскда бўлиб турган Грузиянинг амалдаги президенти Саломе Зурабишвили эса Саакашвилининг сўзларини номақбул деб атади. «Бошқа мамлакат фуқароси хорижда туриб олиб, полицияни бўйсунмасликка чақириши мутлақо номақбул ҳолат», — деди президент хоним.

Грузия ҳукумати намойишчиларни музокарага чақирди. Грузия ички ишлар вазири Георгий Гахария акция иштирокчилари «адолатли норозилик билдиришлари учун маълум бир асослар бор»лигини қайд этиб, айни вақтда полициячиларга ҳужум қилган шахслар жазоланишини таъкидлади. Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе ҳам норозиликни адолатли, асосли деб атаб, айни вақтда мухолифатни «Грузияни мамлакатда умрбодга жорий этилган ҳуқуқий чегаралардан чиқариб юбориш»да айблади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Грузиядаги радикал сиёсий кучлар»нинг ҳаракатларини қоралаб чиқди. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Парламентлараро православия ассамблеяси иши йўққа чиқарилганидан расмий Москва ғазабда эканини таъкидлади. АҚШ эса низолашаётган тарафларни «хотиржамликни сақлаш, вазминлик кўрсатиш ва фақат конституция доирасида ҳаракат қилиш»га чақирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 24 киши овқатдан заҳарланди

Жорий йил 7 октябрь куни соат 14:10 дан 8 октябрь соат 22:00 га қадар Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 24 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, ...

Польшанинг собиқ ҳарбий хизматчиси беларусда осилган ҳолда топилди

Беларусдан сиёсий бошпана сўраган собиқ польшалик ҳарбий хизматчи Эмил Чечко Минскда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Беларус Тергов қўмитаси хабар берди. Агентлик ...

Улуғбек қосимов сурхондарё вилоят прокурори бўлди

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Turon24 нашрига Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Улуғбек Қосимов прокуратура ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400