Тбилисида норозилик намойиши тўхтади

Мана бир ҳафтадан буён Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри митинглар исканжасида. 18 июнь куни Тбилисида “Тбилиси прайд 2019” намойиши бўлиб ўтди. Нино Болквадзе ташкилотчилигида  “Ғурурли юриш” деб номланган ушбу намойишда мамлакатда яшовчи ЛГБТ вакиллари иштирок этди.

Улар ҳукуматдан ўзларига қарши уюштирилаётган тажовузларга, жинсий камситишларга барҳам беришни, ЛГБТ вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлишига йўл берилмасликни, ўзларига эркинлик берилишини қатъий талаб қилди. Эхо Кавказ сайтида ёзишича, намойишга Грузия диний идоралари, ДХХ ҳамда ИИВ қаршилик кўрсатган, лекин шундай бўлса ҳам намойишчилар тинч норозилик намойишини ўтказишга муваффақ бўлган, агар ҳукумат талабларини инобатга олмаса, у ҳолда намойишни 23-июнгача давом эттиришини билдирган. Эхо Кавказ сайтининг маълум қилишича айни чоғда Тбилиси прайд намойиши халқдан яширин тарзда ўтказилмоқда. Ҳукумат бунга рухсат берган.

“Тбилиси прайд” намойишига оид шов-шувлар ҳали якунига етмасдан пойтахтда яна норозилик намойиши авж олди. Тбилиси шаҳрининг қоқ маркази бўлмиш Шота Руставели кўчасида жойлашган Грузия парламенти биноси қаршисида оммавий норозиликлар авж олди. Бунга Россия Давлат Думаси депутати Гавриловнинг Гуржистон парламент раиси ўрнида ўтириб, рус тилида гапиргани сабаб бўлди. Бундан қарши бўлган парламентдаги мухолифатлар ўз норозиликларини оммага ошкор қилиши натижасида Парламент биноси атрофига 10 мингдан кўп халқ тўпланиб, Россия босқинчиликларига қарши бош кўтарди. Россия Давлат Думаси депутати Гавриловнинг Абхазия ва Жанубий Осетиянинг  Грузия таркибидан чиққанини ижобий эътироф этиши норозиликни янада алангалантирган. Халқ россиялик депутатга бундай имкон яратиб бергани учун Грузия парламенти раиси Иракли Кобахидзе ва ДХХ раҳбари ҳамда ИИВ вазирининг истеъфога чиқишини талаб қилди. Натижада кеча, 21 июль куни Парламент раиси Иракли Кобохидзе истеъфога чиқди.

Оммавий норозилик намойишдарида 240 нафар намойишчилар ва 80 нафар полиция ходимлари жароҳатланган.

Бугун 22 июнь қарийб уч кундан бери ёпилиб қолган Шота Руставели кўчаси очилиб, транспорт қатнови йўлга қўйилди.

Грузияда демократия тамойилларига амал қилинади, Ўзбекистонда эса ҳозирча бундай дадилликлар кузатилмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада каримов ҳайкалига қарши имзо тўпланмоқда

Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси ҳисобланган Change.org сайтида “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” ...

Китоб туманида қотиллик рўй берди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 8-март куни қотиллик содир этилди. (more…)

Француз парламенти шинжондаги “геноцид”ни қоралади

Франция парламентининг қуйи палатаси Хитойнинг Шинжон ҳудудидаги уйғур ва бошқа туркийзабон мусулмонларга қарши “инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид”ни қораловчи ...