Грузиядан Россия фуқаролари олиб чиқила бошланди

“Аэрофлот”​ авиакомпанияси Грузиядан россияликлар олиб чиқила бошланганини маълум қилди. 8 июлдан эса ушбу мамлакатга рейслар бутунлай тўхтатилади. “Аэрофлот” ва бошқа авиакомпаниялар РФ Президенти Владимир Путининг Грузияга парвозларни тақиқлаш ҳақидаги фармонига амал қилмоқда, деб ёзади “ЎзА” нашри.

Эслатиб ўтамиз, 20 июндан 21 июнгача ўтар кечаси Тбилисида Грузия парламенти биноси ёнида кўп минг кишилик норозилик намойиши уюштирилди. Намойишга Россия давлат думаси депутати Сергей Гаврилов ва Халқаро православия ассамблеяси 26-сессиясидаги бошқа россиялик делегатлар иштирокидаги можаро сабаб бўлган.

Намойишчилар Россия делегациясидан Грузияни тарк этишни, мамлакат парламенти спикери Ираклий Кобахидзе ва ички ишлар вазири Георгий Гахариянинг истеъфосини талаб қилиб чиққан. Тбилиси полицияси намойишни тарқатиш учун резина ўқлар ва кўзни ёшлатувчи газ каби махсус воситаларни қўллашга мажбур бўлади.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили твиттердаги саҳифасида Москвани намойишларни ташкиллаштирилишида айблаб чиқди.

Шу каби воқеалар фонида РФ Президенти Владимир Путин 8 июлдан мамлакатдаги авиакомпанияларга Россиядан Грузияга парвозлар амалга оширишни тақиқловчи фармонни имзолади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқонлик қўрбошилар рўйхати

Қўқонлик қўрбошилар рўйхати: Абдуқаҳҳор –Қўқон Акбарбек - Қўқон Авлиёхон Махсум - Қўқон Асқар Полвон -  Қўқон Вали Ботир - Қўқон Дадабой Мингбоши  - Қўқон Ёрмат Махсум -  ...

Қозоғистон президенти ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан ...

Ўзбекистонда маҳкумларни тарбиялаш асосий мақсад қилиб қўйилган

17 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси фаолияти самарадорлигини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400