Бурун бўшлиғи касалликлари

 

 САбаблари ва олдини олиш

БУРУН ТУЗИЛИШИ

 

БУРУНБурун ва унинг ёндош бўшлиқлари юқори нафас йулларининг бошлагич қисмида жойлашган бўлиб, улрга ташқи бурун, бурун бўшлиги ва ёндош бўшлиқлар киради. Ёндош бўшлиқлар бурун бўшлиғига тор тешиклар орқали очилади. Ташқи бурун суяк тоғайлардан тузилган бўлиб, эгилувчандир. Бурун бўшлиғи юпқа тўсиқ билан икки бўлакка ажиралиб, катаклар орқали ташқи мухит билан хоана (орқа тешик) орқали эса бурун халқум билан туташади. Бурун бўшлиғи деворини хилпировчи эпителийли шиллиқ парда қоплаган. Унинг туклари бир маромда тебраниб туради. Бурун бўшлигини ўнг ва чапга бўлиб турган тўсиқни орқа қисми суяк тўқима олд қисми тогайдан иборат бўлиб, бурун бўшлигининг ички деворини хосил қилади. Буруннинг ёндош бўшлиқлари 4 жуфт юқори жағ пешона, асосий ва ғалвирсимон бўшлиқлардан иборат. Ёндош бўшлиқларнинг ичи ҳам шиллиқ қават билан қопланган. Бурун нафас олиш, мухофаза ҳид билиш ва резонас вазифаларини бажаради. Нафас олиш вазифаси асосий ҳисобланади. Бурун биринчи булиб, ҳавони қабул қилади, бурун ичида ҳаво исиб тозаланади ва намланади. Буруннинг мухофаза (ҳимоя) вазифаси биз нафас олаётган хаво таркибида чанг турли хил микроблар аллергенлар каби қўзғатувчи моддалар бўлиб, улар тасирида инсон акс уради, кўзи ёшланади. Бурун ёндош канали орқали ўтадиган куз ёз шиллиқ безларини ишини кучайтириб бурундан қузғатувчи моддаларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Буруннинг резонанс вазифаси эса бурун ва ёндош бўшлиқларнинг ҳажми бир хил эмаслиги туфайли овоз бу бўшлиқлардан ўтиб турли кўринишга эга бўлади. Инсон ҳаётида ҳидлар катта ахамиятга эга ҳид билиш оркали инсон ўз йўналишини топиши овқатнинг эски ёки янгилигини ҳамда нафасолаётган хавонинг тозза ёки зарарланганини сезади.

БУРУН БЎШЛИҒИ КАСАЛЛИКЛАРИ.

ТУМОВ.

 Ахоли орасида энг кўп тарқалган бурун бўшлиғи касалликлари орасига киради. Тумов ўткир ва сурункали хамда аллергик турларга бўлинади. Тумов инсон шамоллаганда, совуққотганда вужудга келади. Ўткир тумовга бўшашган, чиниўмаган, об хавонинг кескин ўзгаришларга мослашмаган инсонлар тез чалинади. Ўткир тумовнинг юзага келишига нафас олинаётган хаводаги чанг, кимёвий моддалар, тутун хам сабабчи бўлиши мумкин. Тумовда буруннинг иккала томони бирданига зарарланади.

КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ.

Аввал бурун ичи қуруқлашиб ачишади, бурундан нафас олиш қийинлашади, беморда бош оғриғи хид билмаслик, тез тез акса уриш овознинг ўзгариши (бемор пўнғиллаб гапиради) кузатилади. Бир неча соатдан кейин бурун оқиши бошланиб ҳолсизланиш  титираш, харорат кутарилиши, бурун тинмай оқиши натижасида бурун ости ва лаб олди териси қизариб ачишади кейин бурун оқиши шилим шиқ йирингли тус олиб касаллик аста секин (7 10 кун) дан кейин якунланади. Ўткир тумов болаларда худди катталардагидек кечади. Гудак ёшидаги болаларда эса ўткир тумов фарингит томоқ огриши билан бирга кечади. Илк ёшдаги болаларнинг бурун бўшлиги тор бўлгани сабабли шиллиқ қаватининг озгина шиши хам чақалоқнинг бурундан нафас олишига тўсиқлик қилиб оғиздан нфас олади, бола қийланиб эмади, уйқуси бузилади, харорати бир оз кўтарилади, инжиқ бўлиб қолади баъзан қусиши ич кетиши мумкин.

КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАШ

Беморда ҳарорат кўтарилиши кзатилса ётиши, терлатувчи муолажалар хўжғат малина чой, асали,лимонли чой, таркибига шифобахш гиёхлар дамламаси ёки хантал (горчица) қўшилган оёқ ванналари, оёқ илик қисмига хантал қрғоз ёпиштирилади ёки кукрак ва оёқнинг товон қисмига йод сеткаси чизилади. Энди бошланаётган тумовни ринза колдрекс, ремантадин, аспирин, оксолин суртмаси каби дори воситалари ёрдамида тухтатса бўлади. Бош огригида (0,3 0,5грдан) цитрамон берилади. Бурундан нафас олиши туғирлаш учун (нафтазин, санорин,галозолин, эфедрин каби бурун томчиларини кунига 3 4 махал томизилади. Ёш болаларга кунига 2 махал болалар пинсоли чақалоқ ва илк ёшдаги болалрга 1 томчидан 3,7 ёшгача бўлган болаларга 2, 3 томчидан мактаб ёшидаги болаларга 5,6 томчидан кунига 3,4 махал томизилади. Ёш болаларга оёқ ванналари ўрнига оёғига жун пайпоқ кийгизиб ётишининг узи кифоя. Сурункали тумов ўткир тумовни ўз вақтида даволамаслик грипп, скарлатина, аденоитлар, бўғма қизамиқ, юрак пароги натижасида қон айланишининг бузилиши, ошқозон ичак касалликлари асорати сифатида юзага келади. Бундан ташкари об хавонинг кескин бузилиши, намлик, чанг, буғ хамда захарли газлар таъсирида хам ривожланади.

КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ.

Бемор бурнидан қуюқ, шилимшиқ ажиралмалар оқади, бурун битиши, хид сезмаслик бош огриги,томоқ огриши, нафас қисиши кузатилади. Касаллик узоқ кечиб яқин аъзолар (халқум ва қулоққа ўтиши уларни хам зарарлаши мумкин.) даволашда шифокор тавсиясига қараб антибиотиклар хамда дармондорилар С, В6,В12 кабиларни буюрилади. Гудак ёшидаги болаларга антибиотикларни чеклаган миқдорда буюрилади. Ўткир ва сурункали тумовни олдини олиш мақсадида болаларни илк ёшдан чиниқтириш офтобда тоблаш жисмоний машқлар ва меҳнат билан шугуллантириш лозим.

Аллергик тумов эса инсонга бирон бир озиқ овқат маҳсулотлари (тухум, шоколад, қулупнай шур балиқ, цитрусли мевалар (апелсин лимон) зираворлар, аччиқ таомлар ёқмаганда терига эшакем тошиши бронхиал астмада, бош қаттиқ ва давомий оғриши (мигрен)да, терга тошма тошганда экзема аллергия натижасида шишлар пайдо булганда, турли ўсимлик ва дарахтлар гуллаган пайитда юзага келади. Бу ҳолатда беморда тинмай акса уриши бурун окиши нафас қисиши кузатилади. Даволашда биринчи ўринда аллергик тумовни келтириб чиқарувчи омилдан халос бўлиш зарур. Агар қўзғатувчи озиқ овқат маҳсулотлари бўлса уларни дархол таомномадан чиқариш керак. аллергик тумовда дори воситаларидан димидрол, супрастин, тавигел, дипразин, диозолин, фенкарол кабилардан бири шифокор тавсиясига қараб қабул қилинади.

ГАЙМОРИТ

 Гайморит касаллигида юқори жағГайморит касаллигида юқори жағ ёндош бўшлиғи яллиғланади. Бу ҳолатда ёндош бўшлигда шилимшиқ модда тўпланади. Бу модда ўз ичига бурунда йигилган барча микроб чанг парчаларини олади. Буруннинг шиллиқ қаватида яллигланиш юзага келса шиллиқ қават шишиб ёндош бўшлигидан бурун бўшлиғига олиб борадиган йўл торайиб аста секин ёпилади. Натижада ёндош бушлиқда ҳаво деярли булмайди, шилимшиқ моддада микроблар яна купаяди. Улар қонга сўрилиб беморда иштахасизлик, тана хароратини кутарилиши кузатилади. Аста секин шилимшиқ модда қуюқ йирингга айланиб бутун бўшлиғи тўлдирилади. Агар вақтида даволанилмаса йиринг кузларга, суякка тарқалиши мумкин. Гаймарит юзага келишига қуйдаги омиллар сабабчи бўлади. Бурундан нафас олишни қийинлаштирадиган ҳолатлар бурун деворининг қийшайиши, тумов, аденоидлар, аллергик касалликлар. Турли шамоллаш, юқумли касалликлар оқибатида беморнинг холсизланиши имунитет пасайиши. Шамоллаши, грипп, тумовни ўз вақтида даволамаслик натижасида касалликни сурункали тус олиши. Беморнинг нафас аъзоларида микроб стафилакокк борлиги.буруннинг тугма бузилиши.

КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ.

Бурун ичида ноҳуш огриқ бошланиб кечга бориб кучаяди. Аста секин оғриқ бошнинг пешона қисмига лунж ва тишга ўтади. Баъзан лунж шишиб кетади. Ушалганда огрийди, бемор қийланиб нафас олади, бурунни икки томонлама битади, бурунни пастга тортиб огрийди, овози озгаради. Бурундан шилимшиқ, йирингли сариқ яшил тусдаги модда оқади. Беморнинг тана харорати 38 даража ва ундан юқори кўтарилиши мумкин. Беморда холсизланиш, иштаха пасайиши, уйқу бузилиши кузатилади. Касалликни вақтида даволамаслик шифокорга мурожат этмаслик натижасида сурункали шаклга утиши мумкин. Сурункали гайморит тумов, шамоллаш хамда ўткир гаймаритни вақтида даволамаслик оқибатида вужудга келади. Сурункали гаймарит белгиларига бурунинг куп миқдорда оқиши, томоқ қуриши, эрталаблари бурундан шилимшиқ модданинг ажиралиши, огиздан нохуш хид келиши кузатилади. Касаллик зурайганда бурун ичи билан оқиши лунжларни қаттиқ шиши кўз қовоқларни шиши бош қаттиқ огриши тез чарчаш толиқиш бурун ости терисининг қизариб ёриқчалар пайдо бўлиши кузатилади.

КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАШ.

Гайморитни албатта уз вақтида даволаш зарур. Бунинг учун бемор қулоқ томоқ бурун шифокорига мурожат этиши, рентген, компьютер томаграфияси каби усуллар ёрдамида текширувдан ўтиши зарур. Даволашда шифокор тавсия дори воситаларидан бурун қон томирларни торайтирувчи санорин, ксилмин, назол, галазолин, для нос каби дори томчилари қўлланилади. Улар бурун шиллиқ қаватидаги шиш ва бурун битишини бартараф қилади. Бурун томчиларини томизиш қуйдагича амалга оширилади.

Бемор эхтиёткорлик билан бурунни қоқиб олиши керак қаттиқ ва секин харакат билан бурун қоқишда йиринг тугри қулоқнинг  ноғора пардасига бориши мумкин. Бемор ёнбошлайди, бурун тешигига 3,4 томчи дори юборилгандан кейин 5 дақиқа шундай холатда ётиши керак. сўнгра бошқа тарафга ёнбошлаб худди шу муолажа қайтарилади. Орадан яна 5 дақиқа ўтгач бемор эхтиёткорлик билан бурунни қоқиб олиши керак ана ундан кейин микроблар яллигланишга қарши трексил, кларитин каби дорилар қўллаш мумкин. Бурунни фуратсилин эритмасида  ювиш хам яхши ёрдам беради.

БУРУН КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШДА ҲАЛҚ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ.

 

Пиёзни сиқиб суви олинади, бурунга кунига 2,3 махал томизиб турилса бурундаги ўсмалар яллигланган пардаларни йўқотади ва яраларни қуритади бурундаги чиқиндиларни туширади, бира тўла бошга, кузга, қулоққа хам шифо бериб уларни согломлаштиради. Ундан ташқари пиёзни майда майда қилиб кесиб хидлаш ҳам тумовда яхши ёрдам беради. Агар бурун ичи қуриб кетса унда  семиз ўтни сиқиб унинг шарбатига бодом ёги аралаштириб пешонага суртиш тавсия этилади. Зубтурум (подорожник) АБУ АЛИ ИБН СИНО бурундан қон оққанда қон тупириши, бурунда қийин битадиган хавфли яралар ва шишлар зубтурум диёримизда кенг тарқалган булиб, йул ёқаларида, ариқ бўйларида ўсади. Халқ табобатида зубтурум баргидан тайёрланган дамлама ёки барг шираси бурундан қон оққанда нафас йўл ёқаларида  ариқ бўйларида ўсади. Халқ  табобатида зубтурум  баргида тайёрланган дамлама ёки барг шираси бурундан қон оққанда  нафас йуллари яллигланганда ва ўпка саратонида беморга томизилган ва ичирилган. Дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир пиёла қайноқ сув қуйиб устига бир ош қошиқ  қуритиб майдаланган барг солинади, 2 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузилиб кунига 4 махал бурунга 24 томчидан томизилади.

ИТУЗУМ.

(паслен чёрний) бу ўсимликнинг пишган мевасидан ташқари хамма қисми захарли хисобланади. Итузумнинг янги узиб олинган баргини эзиб шираси олинади. Бурун ичидаги хавфли ярани даволаш учун итузум ширасидан бурунга.

ГАЙМОРИТДА БУРУН ЁНДОШ БЎШЛИҒИНИ ТЕШТИРИШ ШАРТМИ.

Гайморитга чалинган купчилик беморлар кучли оғриқдан азият чексаларда, бурун бўшлиғини тештиришдан бош тортадилар. Ундан кўра доктор дори, укол билан даволанг деб туриб олишади. Бунга сабаб ахоли орасида бир марта тештиргандан кейин бу жараён қайта қайта қилишга тўғри келади, деган фикирга тарқалган. Аслида гаймаритнинг қайталашига тегишли даволанишни охирги етказмаслик хамда беморнинг ўзини турли шамоллашлардан сақланмаслиги сабабчи бўлади. Бурун ёндош бўшлиғида йиғилган йиринг олиб ташламаса оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу муолажани ўтказгандан кейин беморнинг ахволи анча яхшиланади. Аммо гайморитнинг бошлангич босқичларида тештириш ўрнига бурунни махсус эритмаларда ювдириш муолажаларини хам бажариш мумкин. Нима бўлган тақдирда хам, бемор ўз вақтида қулоқ томоқ бурун шифокори ҳузурига учраб тегишли даволаниш муолажаларини олиш лозим.

БУРУНДАН ҚОН  ОҚИШИ

Бурундан қон оқиши бирдан юзага келиб нафақат беморни, балки ён атрофдагиларни қурқитиб юбориши турган гап. Бурундан қон оқиши айниқса ёш болаларда кўп кузатилади. Унга сабаб боланинг бурни кичик бўлиб, ичидаги шиллиқ  қават катталарга қараганда нозик бўлиб тез шикастланади. Бурун бўшлиғи инсон танасининг энг йирик томирлари бўлмиш ички ва ташқи уйқу артериялардан қон билан таминланади. Улар бир бирлари айнан шиллиқ қаватда ўрама хосил қиладилар. Бу ўрама тиббиётда киселлбах(ёки қон оқиш худуди) номини олган бўлиб, энг кўп шу ердан қон оқади. Бурундан қон оқиши сабабларини махаллий ва умумийга бўлиб ўрганилади. Махаллий сабабларга бурун қон томирларнинг юзаки жойлашиш натижасида . шикастланишлар оддий бурун кавлашдан тортиб юз суякларнинг синишигача.

Бурунга кирган ёт жисимлар натижасида улар бурун шиллиқ қаватини шикастлаб ёки бурун бўшлиғида узоқ вақт туриб у жойни қаттиқ ялигланишига олиб келади. Бу холат айниқса илк ёшдаги болаларда кўп учраб болалар ота оналарга бурнига нарса солганини айтмайди, ёки эсидан чиқади. Бундай холда бурундан қон оқиши йирингли бўлиб, нохуш хидига эга бўлади. Турли сифатли ўсмалар (болаларда кўпроқ хавфсиз ўсмалар кузатилади.) бурун деворининг кийшайиши натижасида вақти вақти билан қон оқиши хамда нфас олишнинг қийинлашуви кузатилади. Бурун қон томирларидаги нуқсонлар. Турли юқумли касалликлар (сил,сифлис, буғма ) хамда сурункали тумов шиллиқ қаватдаги узгаришлар.

Марказий иситиш тармоқли хонадонларда ҳаво хаддан ташқари қуруқ бўлиши натижасида бурун шиллиқ  қавати қурийди. Шамоллашга тез чалинади, бурундан қон оқиши кузатилади. Бола аксирганда бурун қоққанда шилиқ  қават ёрилиб у билан бирга қон томир ҳам ёрилади. Натижада бурундан қон оқади. Бурундан қон оқиши умумий сабабларига қон ивишининг бузилишлари хамда қон касалликларини киритиш мумкин.

Қон касалликлари (гемофилия туғма ирсий касаллик бўлиб бемор қонида ивиш хусусияти бўлмайди. Қизамиқ грип, дармонсизлик, витамин етишмовчилиги, ирсий касалликлар натижасида қон томир деворлари яллигланганда. Жигарнинг сурункали касалликлари (сариқ  касал, цирроз)да бурун касалликларида буйрак касалликларида қон босими кутарилса инсон жисмонан зуриққанда офтоб урганда юзага келиши мумкин. Бурундан қон оқиши инсон ухлаётган пайитда хам юз бериши мумкин. Қон оқиши бир томонлама ёки икки томонлама бир неча томчидан то инсон ўлимга олиб келадиган даражагача булиши мумкин. Бурундан кучли қон оқиши атеросклерозга чалинган кексаёшдаги кишиларда куп кузатилади. Чунки уларнинг қон томир деворлариниг торайиш хусусияти йўқолган булади. Аммо бурундан қон оқиши хафли қон касалликларининг белгиси булиши хам мумкин. Шунинг учун бурундан қон оққанда хар эхтимолга қарши, тўлақонли шифокор кўригидан утиш зарур.

БУРУНДАН ТЕЗ ТЕЗ ҚОН ОҚИШИНИНГ ҲАВФЛИ ТОМОНЛАРИ

Сурункали бурундан қон оқиши организимнинг борган сари дармонсизланишидан далолат бериб, охир оқибат кам қонликга олиб келади. Кам қонликга чалинган инсон эса жуда тез шамоллайди, юқумли касалликларга кўп чалиниб уларни оғир кечиради. Чунки бу холатда арганизимнинг химоя кучлари пасаяди.

БУРУНДАН ҚОН ОҚИШДА БЕМОРГА КЎРСАТИЛАДИГАН БИРИНЧИ ЁРДАМ

Биринчи навбатда болани тинчлантириш зарур. Чунки бола қонни кўргандан кейин юрак уриши тезлашиб қон босими кўтарилишига, бу эса қоннинг янада кўп оқишига сабаб бўлади. Биринчи ёрдам кўрсатувчи инсон дадил ва ишончли овозда бола ва ён атрофдагиларни жиддий хеч нарса бўлмаганига ишонтириб, қон тез тухташини ўқтириш лозим. Сунгра боланинг орқасига ёстиқ қўйган холда караватга ёки юмшоқ курсига ўтқазиб бошини бир оз олдинга энгаштирилади.  бошни  бир оз энгаштириш қонни томоққа кетишини олдини олиб, ёрдам курсатувчига буруннинг қайси тешигидан  қон кетишини аниқлашга ёрдам беради. Бу қоида гудак ёшидаги болаларга хам тегишли, уларни хам тик холатда қулга ушлаб туриш лозим. Аксинча бошни орқага букиш тавсия этилмайди. Аммо бахтга қарши, бу усулни купчилик барибир қўллайди. Чунки бу холатда атрофдагиларга қон тухтаган куринсада, аслида қон тгри томоққа боради. Бунда бола уни ютишга мажбур бўлиб, йуталади ва қусади. Бу белгилар эса қон оқишини янада кучайтиради. Беморнинг кўйлак ёқасини очиш хонага тоза хаво киришини таминлаш зарур. Бундан бемор албатта бурундан нафас олиб оғиздан чиқаришини уқтириш зарур.

Беморнинг бурун ёки қаншар (икки қош орасига) бинтга ўралган муз парчаси ёки совуқ  сувда намланган сочиқ  қуйилади. Оёқларни эса аксинча иссикда тутинг. Юқорида айтиб ўтилгандек кўп холатларда бурундан қон кетишининг манбаи киселбах худуди ҳисобланади. Шунинг учун бурундан қон оқишнинг тез тухтатиш учун бурунни курсатгич ва бош бармоқ ёрдамида икки ёндан бурун деворига 5 дақиқа бир оз қисиб турилса қон тухтайди. Шунда ҳам қон тухтамаса бурун тешигига 3фоизли водород эритмаси ёки бурун томчилари (нафтазин, санорин, галазолин, отривин, тизин) кабиларда бирида пахта булагини намлаб қўйилади. Узоқ  давом этаётган бурундан қон оқишида 0,1 фоизли ареналин эритмасида пахта шимдириб қуйилади ва яна бурун қисми бармоқлар ёрдамида қисилади. Бундан ташқари катталарга калций хлорид эритмасини 1 ош қошиқдан кунига 3,4 махал буймадарон дамламасини бир пиёладан кунига уч махал кичик ёшдаги болаларга эса калций гюликанат, аскарутин таблеткасини кунига 2 махалдан берилади.

Агар қон оқишга сабаб бурунга кирган ёт жисим бўлса уни ўзингиз олишга урунманг. Чунки нотугри ва уқувсиз харакатлар натижасида ёт жисим  нафас йулларига ўтиб беморда бўғилиш хуружи юзага келиши мумкин.

ДИҚҚАТ ЁТ ЖИСИМНИ ФАҚАТГИНА  ШИФОКОР ОЛИШИ ЗАРУР.

Биринчи ёрдам кўрсатаётган пайитда беморнинг умумий холати томир уриши, қон босимини назорат қилиш зарур. Бурундан қон оқиши тухтугандан кейин бир кеча кундуз давомида бурунни қоқиш ёки огир жисмоний иш қилиш хатто меёрдан ортиқ энгашиш мумкин эмас. Бемор ётадигон хона хавоси жуда қуруқ болса  бўш ўриндиққа нам сочмқ ёки чойшаб осиб қўйинг. Беморнинг бурун бўшлиғига шиллиқ  қават меёрдан ортиқ қуримаслиги учун аквамарис салин каби томчиларни қуйиш яхши ёрдам беради. Ҳалқда қулланиб келинадиган усуллардан мумиёни сувда ивитиб бурунга томизилса қон тухтайди. Тухум пучигини  майин майдалаб бурун устига қуйилса ундан келаётган қонни тухтатади. Сурмани пешона ва бошнинг ярмига қуйиб богланса бурундан оқаётган қонни тухтатади. Кашнич янги узиб олинган кашнич бурун қонашини тухтатади. Ибн сино шундай деди. Кашнич уругини аччиқ қилиб дамлаб бурунга томизилса оқиб турган қон дархол тўҳтайди.

ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА БЕМОРНИ ШИФОХОНАГА ЁТҚИЗИШ ЗАРУР.

Агар олиб борган тадбирлар ҳам ёрдам бермай қон оқиши 20 дақиқа давомида оқса қон қуюқлашмаса бемор зудлик билан касалхонага олиб боринг. Қон ивиши бузилиши қон касалликларда қон босимининг кутарилиши хушдан кетган, қайта қайта бурни қонайдиган ёш болалар шикастланиш натижасида бош айланиб кўнгил айниши, қусиш ҳамда бурундан қон оқиши каби белгилар билан келган беморларга аввал биринчи ёрдам курсатиб сўнг касалхонанинг қулоқ томоқ буруннинг булимида ётиб даволаниш шарт.

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР.

Касалликни даволаш усуллари. Агар бурунда ўсма ёки ҳар хил чиқиндилар кўп бўлса унда. Тоў ялпизи (мята азиатская). Унинг қайнатмаси билан бурун чайиб турилса бурун тешигида чиқиндиларни туширади, нафас олишни осонлаштиради. Ялпизли қайнатма тайёрлаш учун 5, 20 грамм қуритилиб майдаланган ялпизни 200 г сувда 15 дақиқа  қайнатилади ва шу қайнатмадан кунига 2, 3маҳал 4, 5 томчидан бурунга томизилиб туради. Пиёз пиёзни сиқиб суви олинади, сувида кунига 2, 3 маротаба бурунга томизиб турилса  бурундаги усмаларни яллиўланган пардаларни йуқотади ва яраларни қуритади, бурундаги чиқиндиларни туширади, биратула бошга, кузга, қулоққа ҳам шифо беради уларни согломлаштиради. Ундан ташқари пиёзни майда майда қилиб кесиб хидлаш ҳам яхши шифо беради.

Совунўт (очнй чвет пашеннй). Совунўт 2 ҳил бўлади, бирини гули сариқ бўлади, иккинчисининг гули ҳаворангдир. Ўзбекистоннинг ҳамма ерларида, боўларда, адирларда, ариқ бўйларида тоў ёнбағирларида бўлади.буйи 5, 25 м.гача етадиган 1 йиллик ўсимлик. Совунўтнинг ер устки қисми ишлатилади. Ужарохатларни тузатади, шишларга, оғир яраларни тарқалишига тўсқинлик қилади. Совунўтни сиқиб касалланган бурунга томизилса, кўп шиллиқни туширади ва шу туфайли тиш қамашишини йўқотади. Шолғом бурун бўшлиғини касалликларда яхши даволовчи восита сифатида синалган. Шолғомнинг хислати шуки у бурун бушлиғидаги хамма шиллиқларни тозалаб чиқариб ташлайди. Бироқ шолғом қай тарзда, қанчадан ва нималар билан истеъмол қилиши тўғрисида ҳалқ табобатида яхши ишлаб чиқилган тизим бор . ҳар қандай шолғом кунига икки мартта ярим қадоқдан(200г) қирғичдан утказиб, хом ҳолда ишлатилади ва истеъмол қилинади. Сунг кам деганда бир соат бошқа нарса емаслик, ичмаслик лозим. Бундай даволаниш жараёнида хар куни 2 мартта икки пиёладан қатиқ ичиш керак. қовурилган ёғли овқатлар, қаз кабоб ва сут вақтинча истеъмол қилинмайди. Бурунга кунига 2 маротаба 2,3 томчидан шолғом шарбати томизиш лозим. Агар бурун қонайверса аввало совуқ сув билан ювилади ва бир оз ҳўл латта босиб турилади. Тасодифий холатларда хеч қандай ўткир тасирчан воситалар қўллаш тавсия этилмайди. Қонашни тухтатиш мушкул бўлса ҳалқ табобати бўйича даволанади. Кашнич янги узиб олинган кашнич бурун қонашни тўхтатади. Кашнич ўсимлигини фойдали хусусиятлари билан бирга унинг зарарли томонлари хам бор. Уни мунтазам ишлатиш киши зехнига салбий таъсир курсатади,жинсий қувватни пасайтиради, эрлик уругини қуритади, юрак хасталигида, миокард инфарктти, қандли диабет, қон босими паст бўлган оғир юқумли касалликларга чалинган беморларга уни тавсия этилмайди. Абу али ибн сино бу тўгрисида шундай деди. Кашнич уругини аччиқ қилиб дамлаб бурунга томизилса оқиб турган қон дархол тухтайди.

Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли-МАЛХАМ халқ табобат маркази рахбари,халк табиби.Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611 ёки +998-95-200-29-29

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“болам бўлмаганда, устидаги оқ халатини қорага бўярдим”

  "Қизим оғирлашиб қолди. Бизни Самарқанддаги кўп тармоқли болалар касалхонасига юборишди, “болага қон қуйиш керак”, деб. Биз кечқурун соат 10:30 да бордик. Қизим ...

Андижонда 75 ўқувчи ва 7 ўқитувчи овқатлан заҳарланди

Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy нодавлат таълим муассасасида овқатлан оммавий заҳарланиш ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими ...

Зарафшонда олти ойлик ҳомила билан операция қилинган бемор қаровсиз қолдирилди

Зарафшон шаҳридаги Янги Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Гулдарой Ахунова шаҳар марказий шифохонаси туғруқ бўлими реанимациясида эрталабдан буён оғир аҳволда малакали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400