Олмаотадаги ғишт заводида 20 нафар ўзбекистонликнинг маоши берилмай паспорти олиб қўйилди

2019 йил 23 июнь куни Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси ходими ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатни текшириш учун Олмаота вилояти, Жамбил тумани Минбоев қишлоғига борди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Хоразм вилоятидан бўлган 20 нафар Ўзбекистон фуқаролари жорий йил март ойи бошида ўзбекистонлик З. берган маълумотга биноан ғишт заводида ишлаш учун Қозоғистонга келган. Уларнинг паспортлари вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва меҳнат рухсатномасини расмийлаштириш баҳонасида олиб қўйилган.

Завод эгасининг маош бўйича мажбуриятларини бажармагани ва паспортларни қайтаришни рад қилгани муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Хорижлик фуқароларни ноқонуний ишга ёллаш факти бўйича иш очилган, Ўзбекистон фуқаролари эса Қаскелен шаҳри 1-сон қабул қилиш-тарқатиш жойига вақтинча жойлаштирилди.

24 июнь, яъни бугун суд бўлиши кутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий осиёдаги йўқ бўлишга юз тутган 15 та тил (фото)

ЮНЕСКО томонидан ўтган ҳафтада чоп этилган «Йўқолиш хавфи остида турган дунё тиллари атласи»га кўра, Марказий Осиёдаги 15 та қадимий нодир тил йўқлик қаърига сингиб кетиши ...

Ўзбекистонда митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

Ўзбекистонда илк бор митинглар, йиғинлар ва намойишлар тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкин. Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жамоатчилик ...

Ўзбекистон мхх тизимларида кенг кўламли тозалаш кетмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига кескин айбловларни билдирди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400