От кишнаган оқшом (қисса) 24-қисм

24

Қаҳрим қўзигандан қўзиди. Тарлонни Самад чавандозга бердим. Ўзим Самаднинг чеккагир кўк саманини миндим. Тўда гирдини пойлаб юрдим.
Бир бойсунлик улоққа яна чилвир солди. Лип этиб ёнидан бордим, улоқ бутидан ушладим.
Улоқдан қўлимни олмадим.
Охири бойсунликнинг оти ҳолдан тойди. Ўзинингда ҳафсаласи пир бўлди. Улоқни қўйиб юборди. Улоқ ерга тушиб кетди. Мен ушлаб қололмадим.
Кўк саманни олисдан қайириб келдим. Пешонамни енгим билан артдим. Ёқамни кўтариб-кўтариб, кўкрагимни шамоллатдим. Шундай роҳатландим, шундай роҳатландим. Шундай роҳат-ландим, шундай роҳатландим! Тани жоним яйради! Савоб иш қилгандай бўлдим!
Eндиги улоқ вахшиворлик Йўлдош чавандозда бўлди. Йўлдош улоқни чилвирсиз, ҳалол олиб кетди.
Йўлдош чавандозга зиён бермадим, ошига шерик бўлмадим.
Тағин тўда четига бориб турдим. Остимдаги кўк саман оғирлигини орқа оёқларига солди.
Кетига хиёл чайқалиб турди.
Eнди Жийрон отли бир бойсунлик улоқни олиб жўнади.
Мен дарров кўк саманни ёнидан қўшдим. Улоққа ушлашдим. Басма-бас ушлашдим. Тенгма-тенг ушлашдим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-раънонинг эгаси

— Агар Фарҳоднинг Ширин, бўлса Мажнунларнинг Лайлоси  Насиб ўлмиш менга гулшан аро гулларнинг — Раъноси.  (Мирзо)  Агар ор этса Лайли ҳақлидир Қайснинг жунунидин  Не бахт ...

От кишнаган оқшом (қисса) 4-қисм

4 Eрталаб таътил қилдим. Белимга тушлик ўрадим. Заранг таёғимни олдим. Eлбурутдан подаётоққа бордим. Бир тошга ёнбошлаб олдим. Eл қўй-ечкиларини ҳайдаб келди. Шунда... ...

Чингиз айтматов:қиёмат 46-қисм

Йўловчилар  ерга  тушиб,  ҳориган  отларни  эгар-жабдуқдан  бўшатиб,  тунга  ҳозирлик  кўра бошладилар.  Унча  баланд  бўлмаган  қоя  остидан  жой  топдилар — Эрназар  дара  ...