Гулнора Каримованинг Швейцариядаги 133 млн. доллари Ўзбекистонга қайтарилади

Швейцария Ўзбекистонга 130 миллион Швейцария франкини қайтариб беради. Олиб борилган текширувлар асосида, аввалроқ мусодара қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг йўқотилган активлари деб тан олинган бўлиб, энди улар Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Sputnik Швейцария Бош прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар ноқонуний орттирилгани, сўнг чет элга, асосан Швейцарияга олиб чиқиб кетилгани аниқланди. Маблағлар бир неча йил аввал хатга олинган. 6 йилдан ортиқроқ давом этган жиноят иши доирасида жами 784 миллион долларга яқин пул музлатилган. Қолган маблағлар ҳалигача музлатилган ҳолатда турибди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларининг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётгани аввалроқ маълум бўлганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар қимматлади, қирғизистонда эса арзонлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 241,61 сўмга кўтарилди. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 мартда амалда бўладиган қийматини ...

Андижонда икки кун олдин йўқолган банкирнинг жасади сойдан топилди

"Ҳамкорбанк"нинг Андижон вилоят, Жалақудуқ туман бўлими ходими, 28 яшар Фазлиддин Қосимовнинг жасади 11 март куни қўшни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан топилди. ...

Нақд валюта сотилиши қачон йўлга қўйилади?

2019 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб банклар томонидан нақд валюта сотилиши мумкин, дейди телеграмдаги «Банк ва мижоз» канали. Ўзининг бундай оптимистик хулосасини қуйидагилар ...