АҚШда Украинага 1 млрд доллар кредит ажратади

 

конгрессАҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси мамлакат Украинага 1 миллиард доллар миқдорида иқтисодий ёрдам кўрсатиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ушбу қонун лойиҳаси, шунингдек, «Украинадаги инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ёки Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига дахл қилувчи ҳаракатларга» алоқадор дея гумон қилинаётган Россия фуқароларига нисбатан санкциялар жорий этилишини ҳам кўзда тутади.

Қайд этишларича, санкциялар Украинадаги коррупция ҳолатларига алоқадор бўлганларга нисбатан қаратилган.

378 нафар конгрессмен қонунни маъқуллаб овоз берди, 34 нафари унга қарши чиқди. Сенат ва Конгресс томонидан маъқулланган ушбу қонун энди имзолаш учун АҚШ президенти Барак Обамага юборилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фазлиддин умаров  давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот ...

Gm uzbekistan автомобиллар экспортини қирғизистонга қайта йўлга қўйди

Жорий йилнинг 22 апрелидан бошлаб GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистон Республикасига экспорт қила бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. Бугунги кунгача компания ...

Тунис ички ишлар вазирининг уйида газ портлаши содир бўлди

Тунис ички ишлар вазири Тавфиқ Шарафиддиннинг уйида табиий газнинг сизиб чиқиши сабабли портлаш содир бўлди. Тунис маҳаллий матбуотига кўра, вазир соғ-омон қутулиб қолган, ...