Ўзбекистон Россиядан «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди

Ўзбекистон Қуролли кучлари Россиядан кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди. Бу ҳақда «Хабар.уз» ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон «бир неча ўн» ВПК-233136 «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олган. Автомобиллар Ўзбекистон махсус кучлари талабларига мос қилиб йиғилган. Хусусан, зирҳли корпусда қўшимча эшиклар очилган, барча ойналарга ҳимоя панжаралари ўрнатилган, томда эса инфрақизил нур берувчи прожектор бор.

Шунингдек ўқ отувчи аскарни олд ва орқа тирқишлардан ҳимояловчи йиғиладиган зирҳ ҳам кўзда тутилган. «Тигр» зирҳли автомобилига 7,62 мм калибрдаги пулемёт ўрнатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мхх энди дхх: фақат номи ўзгардими?

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) сифатида қайта ташкил этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси ...

Мирзиёев дорига оид кузги қарори оқибатларини бартараф этиш учун янги қарор имзолади

Ўзбекистон президенти 17 июль куни «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни ...

Россия ва ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 31 %га пасайди

Жорий йилнинг икки ойида Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси пасайгани қайд этилди. Россия Федерал божхона хизмати маълумотига кўра, 2015 йилнинг ...