Жаҳон тарихида энг кам миқдордаги пора Ўзбекистонда олинган!

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи вазифасида ишлаган Ифтихор Авазов 100 минг сўм пулни пора сифатида талаб қилиб, 20 минг сўм олаётганда қўлга олинган.

“Jahon.uz” интернет нашрининг ёзишича, Жиноят ишлари буйича Навоий вилоят судининг 2006 йил 27 январдаги ҳукмига кўра, 1969 йил 20 апрелда Хатирчи туманида туғилган, Учқудуқ шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи вазифасида ишлаган Авазов Ифтихор Абдуллаевич 2005 йил 17 октябрь куни қамоққа олинган.

Авазов Ифтихор Абдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиниб, Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик билан боғлиқ, мансаб лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Авазов Ифтихор Абдуллаевич эр-хотин ўртасидаги жанжал ортидан жиноий иш очиб эрни қамоққа олиш билан қўрқитиб, таъмагирлик йўли билан ундан 100.000 сўмни пора тариқасида олиб келиб беришини талаб қилган ва Учқудуқ шаҳри, 13-кичик тумани, 16-уйга бориб, 20.000 сўмни пора тариқасида олган ва олаётганда ушланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Покистонда сув тошқинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон ҳудудида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган сув тошқини оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. 6-июлда маҳаллий Фавқулодда ...

Рибчинский: путин яқинда ўлади

Украина шоири ва Украина халқ артисти Юрий Рибчинский Россия президенти Владимир Путин номи тарихда умумбашарий ёвузликнинг синоними сифатида қолади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ...

Эйфория даври тугаяптими?

Тадбиркор ва молиячи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон иқтисодиётида юз бераётган айрим трендларнинг бир нечтасини санаб ўтибди. Ўзимиздан қўшимча қилиб 11-трендни — мамлакатдан ...