Шуҳрат Абдураҳмонов: “Бугун менинг қўлимда власть! Икковингни сўяман”

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказган йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновни “ифлос, ҳайвон, ҳезалак” деб сўкканини тасдиқловчи авдиоёзув асосида тайёрланган мақола  эълон қилинди. 

Гапни чўзиб ўтирмасдан ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг бошқарма бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновни аёвсиз ҳақорат қилган сўзларини айнан келтирамиз:

“… эй облздравнинг бошлиғи, ифлос, мараз, латта. Эй сени ўзи нимадан хабаринг бор, айтгин! Касалдан хабаринг бўлмаса, ундан хабаринг бўлмаса, анаву маразинг, вазирчанг ифлос, кеча менга кеволиб, кўтимга пахта қўйиб, Андижондан чиққан Генпрокурорга хат киргизибди. Шприцни унақа қилиб ўтказяпти, перчаткани мунақа қилиб ўтказяпти тендер қилмасдан. Сен маразсан, дудкасан сен, эрта-индин бошингни ейман, сен ифлосни!

Генпрокурор менга айтяпти, Шуҳрат ака бориб вазир билан гаплашиволинг, мана бундай хат қиляпти, деб. Мен шприцни киргиздириб, каттахоламникига олиб кетяпманми? Нимасига эътирозинг бор, сифатсиз деганмишсан, ифлос?

Сен, как медик тушунадиган бўлсанг, нимаси сифатсиз уни?

(Шу пайт бошқарма бошлиғи пастда туриб нимадир дейди, лекин ҳоким тутоқиб кетади).

Эътироз билдирмасанг, нега унақа қилади. КРУ сенинг уйингга келганми ёки мени уйимга? Қаерга қарадинг сен ифлос, нега қўлидан етаклаб, юр ҳокимнинг олдига, деб айтмадинг? Сифатсиз дейсан, нимага айтмадинг, ит!

Иккита фронтга ўйнаяпсан, сен ифлос! Тилингни узиб, кўтингга тиқиб юбораман, сен маразни ҳали! Сен ўйнашяпсан мен билан, ҳезалак! Лекин эшитиб ол. Бугун менинг қўлимда власть! Икковингни сўяман, сен ифлосларни ҳали!”…

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Ҳокимнинг бу даражада тутоқишига, жаҳл отига минишига, оғзини “исловотхона”га айлантиришига, босиқлик билан тушунтира олмаслигига, қўл остидагиларга жинояткорона ҳуруж қилишига нималар сабаб бўлган?

Маълум бўлишича, Соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижонда ишлаб чиқарилган шприц ва тиббиёт қўлқопларини сифатсиз деб, Тошкентдаги фирмалардан сотиб олган.

Ҳоким давом этади: “Тошкентдаги битта ифлос, бир ердан импорт қилиб олиб келяпти, шприцни. Уни тепасида 15-20 фоиздан ҳаммаси ўтирибди. Энди, уларнинг ризқи қирқилди-да!

Мен у ёққа пул ўтказмаяпман, ўзимникини оламан, деяпман. Манаву главврачларни тўплаганман, олифталарни, кўтибўқларни. Умримда бормаган, ифлос, болнисангга бордимми? Ҳаммасини тўплаб айтяпман. Мана шприц, мана перчатка, сифатига, нархига эътирозинг бўлса, айт, деяпман. Кўтингни қисдинг ҳамманг, биттанг тишингни оқини кўрсатмадинг.

Менинг шприц заводимда 150 та одам ишлаяпти, агар шприц сотилмаса уларга ойлик берилмайди. У завод менга солиқ тўлаяпти. У тадбиркор пул сарфлади, завод олиб келди. Унга ёрдам бермасам, эртага банкрот бўлади. Нимага мен тошкентлик иккита олифтанинг дудкасига ўйнаб унинг шприцини олишим керак? Бу итларнинг кўти куйиб, ана шу дудканинг идорасига тўпланишиб олиб, хат қилишган. Ёзган айбини қаранг, ҳоким сифатсиз нарсани ўтказяпти. Нимаси сифатсиз, бўйнимга қўйиб бер мени, мараз!

(Пастдан сифатсиз нарсани… деган овоз эшитилади ва ҳоким яна тутоқиб кетади).

“Мен сенга олиб келиб бериб, оғзингга тиқиб, кўтингдан чиқариб юбораман, ана шу прокуратурага ёзган хатингни”.

Қисқача таҳлил: аввало диққатимизни ҳокимнинг бошқарма бошлиғига қараб айтган “эрта-индин бошингни ейман”, деган сўзига қаратайлик. Ҳоким қўл остидаги довангир раҳбарлардан бирининг бошини қай усулда, қандай қилиб емоқчи ўзи?! Бошқарма бошлиғи айбдор бўлса, ҳоким унинг айбини аниқ далиллар асосида исботламасдан туриб нега “бошига” ташланади? Ҳокимнинг боши қадрлию бошқаларнинг боши қора тошми?

Бошқарма бошлиғи

“Шприцни унақа қилиб ўтказяпти, перчаткани мунақа қилиб ўтказяпти тендер қилмасдан”, деб арз қилгану унинг бу гаплари туҳматдан иборат бўлса, у ҳолда ҳоким нега бошлиққа қарши қонунан курашмасдан, ўзига берилган ваколат доирасидан чиқиб пўписа қиляпди? Ҳокимга бундай ҳуқуқларни ким берди?

Сифатсиз маҳсулотни сифатсиз дегани учун бошлиқнинг тилини узиб к*тига тиқиб юбориш билан дўқ қилиш, уни ит, ҳезалак деб ҳақорат қилиш қайси қонунчилик нормаларига тўғри келади?!

“Бугун менинг қўлимда власть” деб қўл остидагиларга “сўйиб юбориш” билан таҳдид қилиш турган-битган жиноят эмасми?!

Ҳокимнинг “Нимага мен тошкентлик иккита олифтанинг дудкасига ўйнаб, унинг шприцини сотиб олишим керак?” деган важини ҳам асло оқлаб бўлмайди. Чунки бугун ҳамма жойда сифатли маҳсулотнинг бозори чаққон. Сифатли маҳсулот Андижонда,  Тошкентда ёки Африка қитъасида ишлаб чиқарилганидан қатъи назар у барибир харидоргир бўлади ва эгасини топади.

Ҳокимнинг Андижондаги шприц заводида 150 одам ишлаяпди, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни сотиб олмасак ишчилари ойликсиз қолади деб, қўл остидагиларни сифатсиз маҳсулотлар сотиб олишга мажбурлаши ғирт саводсизлик ва бемаънилик. Корхонани рақобатга қарши курашга тайёр бўлмаган корхонага айлантиришга интилишдан  бошқа ҳеч нарса эмас. Ҳоким ўзи раҳбарлик қилаётган вилоятни ана шундай зўравонликлар усулида иқтисодий ривожлантираман деб ўйлаган бўлса, бу шунчаки утопия, холос, ҳокимнинг бозор иқтисодиёти шароитини билмаслигидан далолат.

Манфаатлар тўқнашаркан, ҳоким бюрократик йўл орқали қўл остидагиларини янчишга интилмоқда. Бу катта фожеа. Бундай фожеалар эса давлат раҳбарининг ҳокимлар фаолиятига ўз вақтида муносабат билдирмаётганлиги туфайли ҳам урчимоқда, деган фикрдамиз.

Эҳтимол, Андижон вилоят ҳокими Президентни “Андижонча спектакль” билан жуда моҳирона алдаганда ўз вақтида тегишли муносабат билдирилганда, балки Андижон вилоят ҳокими ўпкасини озгина бўлса ҳам босиб олган бўлармиди? Бундан бошқа вилоят ҳокимлари ҳам хулоса чиқарармиди. Ҳокимларимиз тилидан “Ичагингни суғуриб олиб, бошингга кийдириб қўйиш қўлимдан келади” (Фарғона вилоят ҳокими), “Бугун менинг қўлимда власть, сенларни сўйиб юбораман” (Андижон вилоят ҳокими) деган сўзлар янграмасмиди?

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз арашни судга бермоқчи (видео)

Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим таги эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судга бериш учун барча ҳужжатлар тайëрлигигини айтди. Нигора Соимга кўра¸ у ...

Кундошли бўлгани  учун жанжал қилган ва қашшоқга айланган муштипар она қиссаси

 Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида1963 йил 4-ноябрда туғилган Рўзиева Дилбар Холиқовна 1983 йил 21 августда қўшни қишлоқлик 1958 йил 18-ноябрда туғилган Рахимов Қўзибой ...

Европа иттифоқи россияга қарши санкцияларни ярим йилга узайтириш ниятида

Европа Иттифоқи раҳбарлари чоршанба куни Қримнинг қўшилиши ва Шарқий Украинадаги исёнчиларнинг қўллаб-қувватлаши сабабли Россияга қарши яна олти ойга мўлжалланган иқтисодий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400