От кишнаган оқшом (қисса) 25-қисм

25

Рихсиев қишлоққа кўчиб келди.
Биров урилиб келди деди, биров шаҳардан безор бўлиб келди, деди. Урилиб келдими, сурилиб келдими, ишқилиб келди. Мактабда муаллим бўлди.
Биздан икки ҳовли нарида ота мерос кўҳна ҳовлиси бор эди. Ана шу ҳовлида яшади. Қиш бўлсада, ҳашар қилди, ҳовлисини созлади.
Бир куни мени-да ҳашарга айтди. Ўлмайиннинг кунидан бордим. Ҳамсоячилик, қош бор, қобоқ бор-да.
Рихсиев супада ёнбошлаб олди. Қўлини лойга урмади. Ҳашарчиларга гап бериб турди. Биродарлар, Рихсиев қулоқ-мияни қоқиб, қўлга берди! Бидир-бидир… Оламда гап қолмади!
Қаерда уруш бўлаяпти, қаерда сургун, қайси мамлакат подшоси қаерга борди, нимага борди, нима деди, поездда бордими, самолётда бордими, мезбонлар билан қучоқлашиб кўришдими, ё, қўл учида кўришдими, ҳеч нима қолмади!
Бошим ғувиллаб қолди. Тишимни тишимга қўйиб чидадим.
Рихсиев эртага-да ҳашарга айтди.
— Келолмайман, эртага кўпкари бор, — дедим.
Шу вақт уйдан одам келди. Паловга қарамадим, ҳадаҳалаб уйга бордим. Уйимизда чақалоқ инга-ингалади.

Биродарлар, мен ота бўлдим, ота! Ўғил! Хумор холамиз ўғлимизга момочи бўлди!
Тонгни кўз юммай оқладим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингиз айтматов:қиёмат 5-қисм

Кун оғди. Ботиб бораётган қуёшдан оташин ҳарорат ёғилар, унга кун бўйи қизиб ётган ердан кўтарилаётган  тоқат  қилиб  бўлмайдиган иссиқ  ҳовур  қўшилар  эди.  Қуёш  ва  чўл  ...

Чингиз айтматов:қиёмат 29-қисм

IV Авдий Каллистратовни Жалпоқ-Соз бекат касалхонасига ётқизишди. Тунд юзли қозоқ врачи Олия Исмоиловна касални кўриб, жиддий деди: — Аҳволингиз унчалар ҳам яхши эмас. Лат ...

Чингиз айтматов

АЙТМАТОВ Чингиз Тўрақулович (1928.12.12, Қирғизистон, Шакар қишлоғи) — қирғиз ёзувчиси, давлат, жамоат арбоби, дипломат. Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968). Қирғизистон ФА ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400