От кишнаган оқшом (қисса) 27-қисм

27

Эртаси куни отлар сероб бўлди. От кўплигидан бинойидай отлар-да тўдага тумшуғини тиқолмади.
Бир ош пиширим вақт ўтди. Улоқ ердан қимирламади. Қимирласа-да, беш-ўн одим судралиб бориб, тағин тушиб қолди.
Охири бир Чўбир от энлик кўкраги билан тўдани ёриб-ёриб, улоқни олиб чиқди. Тўда четида чағир отлиқ бир чеккагир чавандоз улоқни пойлаб туриб эди, шу чеккагир чавандоз чағир отини Чўбир ёнидан солди. Жипслашиб келди-да, улоқни юлди-кетди. Эллик-олтмиш қадамча чопиб борди.
Катта-катта кўпкариларда улоқ тўдадан сағал чиқса бўлди, ҳалол бўлади. Шу боис баковул дарров қамчисини боши узра кўтарди:
— Ҳало-о-ол! Ташла, Чағир, ташла! — деди.
Биродарлар, чеккагир чавандоз ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир чавандоз бўлади!
Чеккагир чавандоз тўда чеккасида гир бўлиб пойлаб юради! Шу сабабли-да уларни чеккагир дейдилар. Ўзлари-да, отлари-да чеккага ўрганган бўлади. Чеккагирлар тўдадан улоқ ололмайди. Чеккада туриб, тайёр ошни пойлайди. Улоқ тўдадан чиқдими, бўлди, чеккагир улоқни тулкидай илиб кетади.
Улоқни тўдадан олиб чиққан чавандоз эса, меҳнатига куйиб қолади!
Мен минг азоб билан улоқ олиб чиқдим. Менинг улоғимни-да шу Чағир чеккагир юлиб кетди.
Мен сонимга урдим, аттанглаб қола бердим.
Чағир чеккагир бошга битган бало бўлди.
Шунда мен, бир усталикни қўлладим. Улоқни олдим-да, кун тарафга қараб от солдим. Кунга юзма-юз чопдим.
Ёнимда келаётган Чағир от йўлда қолиб кетди. Боиси, Чағир отнинг кўзи кўк бўлади! Кунга қараб чополмайди! Кўзлари шафақланади!
— Тарлонники ҳалол, Тарлонники ҳалол! Тарлон, ма, ҳақинг! Чавандозлар, энди қоралик қўяман! Мана! — деди баковул.
Баковул шундай дея бир йиртим қизил матони кўз-кўз этди. Матони ярим қулочча чўп учига илдириб, байроқча қилди. Байроқчани чимзор четидаги каттароқ ўчоқдай чуқур лабига қадади.
— Мана шу чуқур қоралик! Кимки улоқни шу чуқургача олиб келиб ташласа бир қўй, эллик сўм пул, бир тўн олади! Қулоғи оғирлар бўлса, қайтариб айтаман…
Қоралик — кўпкарининг энг мушкули, энг қийинидир. Шу сабабли-да кўпкари ғуруридир, кўпкари юзидир. Қораликни ҳалоллаш чавандозга-да, отга-да фахр! Улоқни қораликка бир марта олиб бориб ташлаш, тўдадан уч марта улоқ айиришдан зиёд!


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 31-қисм

31 Қиш қариди. Ҳавода кўклам иси анқиди. Бойчечаклар кетидан қорақошлар очилди. Кўкламни бағримга босдим, тўйиб-тўйиб искадим. Бир гап эшитиб, кўклам кайфиятим қиш бўлди. ...

Мeҳробдан чаён-ёрлиғ бериш маросими

 Ёрлиғнинг  кимнин  исмига  ёзилғанлиғини  эрталабданоқ  ўрдада  ҳар  ким  сезиб  қолди. Девонда эски одатича ўз ишини қилиб ўртурғучи Анварнинг ёниға дам-бадам мирзо ва ...

Юлдузли тунлар-14

4 Кечки пайт ҳужрада Бобурнинг ёлғиз ўзи қолди. Қосимбек керакли одамларга: «Ҳужра — мирзо ҳазратларининг хилватгоҳлари бўлди, кечаси ҳам ўша жойда тунамоқлари мумкин», деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400