Анча йиллик содиқ дўстим…

Фарғонадан келяпман. Бир иш билан боргандим. Иссиқ, автобуснинг ичи дим. Ҳаёлга берилиб келяпман. Ёнимда ИИБ ходими. Ҳар ҳолда шунақа форма кийиб олган. Гаплашгиси келдими, гапга тутишни бошлади.
– Фарғонада ишлайсизми?
– Йўқ, бир иш билан боргандим. Энди уйга, дам олайлик. Чарчади одам.
– Нима иш қиласиз?
– Мустақил журналистман, ака.
– Қанақа бўлади у?
– Истаган мавзуда ёзади, суриштиради. Журналистлар бор, қайсидир газетада ишлайди ва ўша газета йўналишида мақола тайёрлайди, биздақаларда аниқ бир йўналиш йўқ. Блоггерликдай гап. Лекин блоггерлар ҳам ўзи яхши тушунган мавзуда ёзади. Фарқи шунда.
– Жа, ковлаб юрадиган журналист экансизда а?
Қарасам, ака анча истеҳзоли гаплар билан муомала қиляпти. ёнимизда тик туриб кетаётган йигитларгаям қараб қўйди.
– Ҳааа… ИИБ ҳақида роса ковлагим келяптию, ҳеч тагига етолмайманда.
– Бизни нимамизни ковлайсан, ука? Ҳамма ишимиз қонун доирасида бўлса. Ҳозир анча кучайган бўлсак. Эътибор яхши.
– Ковласа ковлайдиган мавзу бор… Проста қизиқмас-да.
– Манга қизиқ-да сани ишинг. Қани манданам бир нима сўрагин-чи? Қанақа мавзуларда ёзишингга қизиқиб қолдим.
– Қўйинг, ака, ўзи чарчаб келяпман.
– Гаплашиб кетяпмиз-да, ука. Қўрқма, ҳеч нима бўлмайди. Гапировр. Бир журналист билан гаплашсак гаплашибмиз-да.
Атрофдагилар бизга эътибор бера бошлади. У эса табассум билан яна у ёқ-бу ёққа қараб қўйди.
– Ҳай майли. Савол берсам бера қолай унда. 2013 йилдаям Фарғонада ишлармидингиз?
– Ҳа. (Табассумдан тўхтади)
– 2 та ИИБ ходими ўлдириб кетилгани ҳақида эшитганмидингиз?
– Ҳа. (Юзи жиддийлашди)
– Аслида нима бўлган эди, ўшанда?
– Рости билмайман. (Энди суҳбатни давом эттиришни истамайгина жавоб қилди)
– Қотиллар топилдими? Орадан 6 йил ўтди ахир?
– Йўқ, топилгани йўқ.
– Қизиқ… 2 та ИИБ ходимининг ким эканлигини биласизми? Майли, қаердан эканини биласизми?
– Айтдимку, улар ҳақида билмайман, деб.
– Эҳ ака, сиз ИИБда оддий робот экансиз. Бири олтиариқлик, иккинчиси қувалик бўлган 2 та ҳамкасбингиз ҳақида билмайсизми? Ҳамкорбанкка кирган ўғри 3 та сейфни балгаркада кесиб 4-сига келганда қочиб кетади. Ашёвий далиллар тиқилиб ётган бўлса, наҳотки, сизлар ИИБ ходимлари қотилларни 6 йилдан бери тополмайсизлар? Итдек ўлдириб кетиш мумкин экан-да сизларни. Менинг биронта журналист ҳамкасбим ичкарига кириб кетса, тақдири билан қизиқаман. Ноҳақ қамалган бўлса, бир нималар ёзиб тураман. Сиз эса ҳатто у воқеани эслашни истамайсиз ҳам. Орқасида таянчи йўқ ҳамкасбларингиз ўлиб кетган бўлса-ю, сиз умуман ҳеч нима бўлмагандек, юрибсиз.
Энди мен атрофга қарадим. Ҳамманинг кўзи ва қулоғи менда эди. ИИБ ходими эса, жим. Туфлисига қараб кетарди. Олдинги ҳорғин ҳолатимга қайтдим.
– Ака, мен ҳам кўп нарсаларни ўйлайман, лекин натижа сизга ўхшаб туфлимга қараш билан тугайди. 4-ҳокимиятман дейман-у, чанг босган туфлимга қараб юравераман.
Мелиса акамиз индамади. Атрофдагилар менга қарашарди. Улар ўша воқеа ҳақида мени билади деб ўйлашдиёв.
Мен эса анча йиллик содоқатли туфлимни худди биринчи бор кияётгандек томоша қилиб кетардим.

Баҳодирхон Элибоев

Манба:Фейсбук

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқонда коллеж ўқувчиси синфдошини пичоқлади

Қўқон нефть ва газ саноати коллежининг биринчи босқич ўқувчиси 16 яшар Султон Ғозиев 3 ноябрь куни ўз синфдоши 16 яшар Улуғбек Ёқубовни пичоқлади. (more…)

Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатади

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб банкоматлар нақд хорижий валюта беришни тўхтатади. Бу ҳақда «Ипак йўли» банкининг пресс-релизида маълум қилинган. Маълум қилишларича, ҳозирги ...

Аёл ечинтирилди, бунга бутун бошли тизим айбдор!

Каттақўрғонда катта иш бўлди. Катта бўлганда ҳам шу даражада каттаки, бу “катта иш” каттаю кичикни бирдай ғазаблантирди. Юртимиздаги катта-катта идораларнинг катта-катта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400