Ўзингизни ўлдирсангиз ҳам, сўз эркинлигини чекласангиз ҳам фикр эркинлиги бўға олмайсиз!

Комил Алламжонов яқинда барча блогерлар унинг ва давлат химоясида эканлигини айтди. Шунингдек, кўпчилик давлат ташкилотлари оммавий ахборот воситаларини касб байрами билан табриклаб Ўзбекистонда сўз эркинлиги таъминланиши борасида чиройли сўзлар билдиришди. Ушбу жарангдор ва баландпарвоз сўзлар янграган тадбирларда шахсан иштирок этишга ҳам сазовор бўлдим. Лекин айтилган сўзларнинг амалиётта исботини ҳозирча сезмаяпман. Сиёсий  ва ижтимоий соҳаларда ёзадиган блогер сифатида ўзимни химоясиздек ҳис қиляпман.

Юнусобод РУВДсига Сардор Комилов (Сайёд.уз) қилган танқидларимга чидай олмай мендан арз қилган экан. Адвокатларсиз, шунчаки ўзим у ерга бориб кўп нарсани гувоҳи бўлдим.

Ишни ўрганаётган масъулнинг консерватив қарашлари ва примитив фикрлаш механизми мени лол қолдирди. Ўз фикрларини баланд ва хақоратли оҳангда билдирган ички ишлар ходимини холис деб аташим қийин. Унинг фикрича танқидий фикрловчи барча блогер ва журналистлар душман. Ватан хоинлари. Уларни барчасини қамаш керак. Қўйиб берса, қўлига пичоқ берса мени сўйиб ташагудек важохат билан кескин муомала қилди. Шунингдек мени олдинроқ вазият бўйича ёзиб берган тушунтириш хатимни қайтадан улар истаганича ёзиб беришга мажбур қилди. Маъмурийдан уёққа ўтмайдиган иш бўйича жиноий очамиз деб қўрқитишди. Сени қамаймиз деб таҳдид қилишди. Уларнинг айтишича мен телеграм каналимда ёзаётган нарсаларим тўғридан тўғри давлатга қарши. Мени эса узоқ йилга қамаш керак. Участка нозири эса менга хақоратли сўзларини ишлатган ҳолда мурожаат қилиб барча айбни бўйнимга олишга мажбурлашга уринди. Мен адвокат сўзини тилга олишим билан сал пасайди.

Ундан ташқари аризачи Сардор Комиловни чақиртириб, унинг мен томонимга йўлланган хақорат ва таҳдидларини мазза қилиб кузатишди. Тушунишим бўйича Сардор у ерларда тез-тез бўлиб туради. Ҳамма билан оғайни ва қалин дўст. Ходимларнинг холислик даражаси 0.

Менга ўтказилган рухий босимдан келиб чиқиб айтишим лозимки сўз эркинлиги бўйича ишларимиз ҳаммаси популистликдан бошқа нарса эмас. Айбим бўлса жарима тўлашга тайёрман. Лекин мени хуқуқ ва эркинликларим топталмаслиги керак. Мен қилмаган ишни мендан босим орқали ёздириб олишга уриниш бу авваламбор ёввойиларча куч ишлатиш. Кейин эса ноқонуний ҳатти харакат. Ва умуман буни бари заказга ўхшаяпти. Ютюбдаги видеолари остидаги шарҳларида минглаб хақоратли комментларни қабул қиладиган одам мени устимдан ёзгани бежиз эмасга ўхшайди.

Барча фаолларни, блогерларни ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасини ушбу вазиятга эътибор қаратишларини сўрайман. Сўз эркинлигини чеклашга бўлган хатти ҳаракаттан хабардор бўлишларини истайман. Куч ишлатар тизим вакиллари билан муносиб мулоқот қилиш тажрибам бўлмаса ҳам ўз хақ хуқуқларимни таъминлашларини, менга нисбатан тўғри муомалада бўлишларини сўрайман. Оддий фуқаро сифатида Юнусобод РУВДси деворлари орасида мени шахсиятимга тегишди. Хуқуларимни топташга уринишди. Заказни ким қилган бўлса ҳам айтишим лозимки ният мени синдириш бўлса бекор қиляпсизлар. Шунчаки айтинглар барига тупуриб Ўзбекистондан чиқиб кетаман. Сураман. Фақат менга нисбатан эски примитив усулларни қўлламанг. Ва мени ўз фикримни ёзмасликка мажбур қила олмайсиз. Фикр меники, ўзингизни ўлдирсангиз ҳам, сўз эркинлигини чекласангиз ҳам фикр эркинлиги бўға олмайсиз.

Нозим Сафаров

Манба:SAFARI

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ойликка яшайдиган одам

Тўй қилиш учун борини йиғади, пул топади. Орзу-ҳавас учун фарзандига тўй қилади. Энг қизиғи, тўйга пулни қариндош-уруғ ва танишларидан қарз олиб тўплайди. Тўйдан кейин эса ...

Самарқандда қабртошларга тирик инсонларнинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун қабристонида айрим қабрлар чўккан. Амалдаги тартибга кўра, қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби қоидаларига кўра ...

Фарғона вилоятининг қува туманидан бомба топилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400