Жиззах шифохонасида вафот этган укаси учун ака хирургни пичоқлади

2019 йил 29 июнь куни соат 10-30 ларда фуқаро Ж.Қ. (1995 й.т.) Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. (1968 й.т.) 26.06.2019 йилда “эхинокок” ташхиси билан операция қилиши натижасида 2005 йилда туғилган укаси вафот этганлиги сабабли, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Т.Ҳ.нинг кўкрагига ва қорин қисмига бир неча марта пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган вақтида бўлим шифокори Б.Ғ. уларни ажратиб қолиши натижасида Ж.Қ. жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида Т.Ҳ.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ж.Қ. Зафаробод тумани, “Узун” қишлоғида ушланиб, ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўша куннинг ўзида Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош Прокуратуранинг маълум қилишича, Ж.Қ тегишли процессуал тартибда ушланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: таълимнинг ютуқ ва камчиликлари

Тожикистонда маориф соҳаси, яъни таълим тизими йилдан-йилга илгари силжиб, янги ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат ...

Ўзбекистонда йил бошидан буён 90та қотиллик содир этилди

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ...

Бугунги кунда ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда

Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида матбуот конференцияси ўтказилмоқда. Тадбирда вазир Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этмоқда, деб ёзади ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400