Ўзбекистонда канализация ва релйэф майдонларга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш хавфи юқори 14 мингга яқин корхона мавжуд

Республика бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда ҳамда хизмат кўрсатишда сувни ифлослантирувчи моддалардан фойдаланадиган, уларни канализация ва релйэф жойга чиқариб ташлайдиган 13 490 та корхоналар мавжуд. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакилларининг 1-июл куни журналистлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Дарё” нашри.

Таъкидланишича, сувни ифлослантирувчи моддалардан фойдаланиб, уларни канализация ва релйэф жойга чиқариб ташловчи корхоналарнинг 6 415 тасини умумий овқатланиш шохобчалари ташкил этади.

Шунингдек, 3 910 та нефть маҳсулотлари билан боғлиқ, 1 314 та автомобилларни ювиш, 772 та қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш, 356 та ёғ-мой ишлаб чиқариш, 278 та гўштни қайта ишлаш, 207 та алкоголь ва алкоголсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 85 та кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 46 та металлни қайта ишлаш, 39 та тўқимачилик маҳсулотларини бўяш, 38 та терини қайта ишлаш, 30 та унни қайта ишлаш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, улар канализация ва релйэф майдонларга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш хавфи катта корхоналар ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзстандарт» агентлиги: пойтахт бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда

        “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” ...

Бой ва бахтли бўлиш қонунлари (бодо шефер)

Бодо Шефер – Европада тан олинган молиявий маслаҳатчи, ёзувчи ва бизнесмен. У Тайм-менеджмент ва Молия бошқаруви соҳасида етук мутахассис бўлиб, ўзининг бу хислатлари учун ...

1-июлдан бошлаб вояга етмаганлар божхоналардан фақат паспорт билан чет элга чиқарилади

Жорий йилнинг 1-июлидан бошлаб вояга етмаган болалар чегарадан паспорт билангина ўтказилади. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» Миллий компания” давлат ишхонасининг матбуот хизмати ...