Ўзбекистонда маҳкумларга дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқи берилди

Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Киритилган қўшимчалар билан маҳкумларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода машқлар билан шуғулланиш;

психологик ёрдам олиш;

хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш.

Эндиликда маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда телефон орқали қўшимча сўзлашиш, шунингдек, шифокорнинг кўрсатмаси билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.

Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги аниқлаштирилди ҳамда маҳкумларнинг ҳар 6 ойда камида бир марта, шунингдек, уларнинг мурожаатига кўра тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги белгиланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўқитувчилар хиёбонлари ташкил этилади

“Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда. ...

Андижонда беморнинг ўғли шифокорни қўлини боғлаб, устидан бензин сепди

Жорий йилнинг 21 август куни Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган бемор Аҳмедова Инобатхоннинг ўғли томонидан мазкур тиббиёт муассасасининг ортопедия ...

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400