Қозоғистон бош вазири Серик Аҳметов истеъфога чиқарилди

серҚозоғистон вазирлар маҳкамаси бош вазир Серик Аҳметов бошчилигида истеъфо берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

55 ёшли Аҳметовнинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги тегишли қарор Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев томонидан қабул қилинган.

Хабарда қайд этилишича, Қозоғистон қонунчилиги бўйича бош вазирнинг истеъфога чиқарилиши бутун вазирлар маҳкамасининг алмаштирилишини билдиради.

Вазирлар уларнинг ўрнига янги вазирлар тайинлангунича ўз фаолиятларини вақтинчалик бажарувчи сифатида давом эттиришади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Адвокати журналист бобомурод абдуллаев билан кўришди

Ўзбекистон Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабар тарқатишича, 14 декабрь куни адвокат Сергей Майоров журналистик фаолияти учун конституциявий тузумни ...

Уйи бўлса — пропискаси йўқ, пропискаси бўлса — уйи йўқ…

Юртимизда кўпгина соҳа ходимларининг ижтимоий муҳофазаси йўлида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Яшаш шароити яхшиланган, кўнгли тўқ ҳар қандай мутахассис жамиятга кўпроқ ...