Жиззахда мактаб таъмири учун пул бермаган олтинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилишга уринди

Жорий йилнинг июнь ойида Жиззах вилоят Зомин тумани Даштобод шаҳридаги 50-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Э.С. онасининг маълум қилишича, ўз жонига қасд қилишга уринган. Аёлнинг айтишича, унинг қизи синф раҳбари синфдошларидан ажратиб яккалаб қўйганидан кейин шундай йўл тутишга қарор қилган, деб “Аниқ.уз” “centralasian.org” таяниб ёзмоқда.

Олтинчи синф ўқувчиси Э.С. кўплаб ухлатадиган таблеткаларни ичиб ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу ҳақда ўқувчининг онаси 48 ёшли Ш.Х. маълум қилган. Аёлвоқеадан бироз олдин уни уйдан маҳаллий милиция идораларига олиб кетишганини айтди.

– Қизим ўқийдиган мактабнинг раҳбарияти мен уларнинг фарзандлари ғаётини хавфга қўйганим ҳақида тухматдан иборат ариза ёзишган экан… Уйга қайтганимда фарзандларим ҳали уйғоқ эди. Шу кеча қизим мени айнан у сабаб қамаб қўйишган деб ўйлаган ва менинг ухлатадиган доримдан 5-6 таблеткани ичиб юборган. Эрталаб столда бўш уйқу таблеткалари идишини кўрдим ва қўрқиб кетдим. Қизимнинг хонасига югуриб бордим у ўз кроватида ётар, оғизлари қийшайган, кўзларининг оқи кўриниб турарди. Қўшнининг машинасида касалхонага олиб бордик. У ерда қизимнинг ошқозонини ювишди, бир ҳафтача шифохонада даволанди, дейди ўқувчининг онаси.

Аёл воқеада қизининг синф раҳбари Раъно Қодировани айбламоқда. Онанингайтишича, синфни таъмирлаш учун пул беришдан бош тортгани учун ўқитувчи қизига босим ўтказа бошлаган.

Э.С. ўқийдиган 50-мактабнинг психологи ўз жонига қасд қилишга уринган қизнингонаси айтган гапларни тасдиқлади. У, шунингдек, 50-мактаб раҳбарияти бу ўқувчи қизнинг 3 ой давомида мактабга келмагани ҳақида психологга хабар бермаган.

50-мактаб ўқитувчиси Раъно Қодирова ўзига қўйилган барча айбларни рад этиб, ўқувчисининг жонига қасд қилишида ўзининг ҳеч қандай айби йўқлигини айтмоқда.

Туман халқ таълими бўлимидан хабар қилишларича, олтинчи синф ўқувчисининг ўз жонига қасд қилишга уриниши воқеаси юзасидан мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларга тегишли жазо чоралари кўрилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарё вилоятида аҳолининг 46 фоизи ташима йўл орқали сув истеъмол қилади

Таркибида 2 та шаҳар, 13 та туман ва 1046 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд бўлган Қашқадарё вилоятида 46 фоиз аҳоли ташима йўллар орқали сув истеъмол қилади. Бу ҳақда Қашқадарё ...

Ўзбекистонда ўтган йили 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда республика бўйича жами 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу 2020 йилга нисбатан 8 331 тага кўп.  Ҳудудлар ...

Ўзбекистонда корея республикасининг уч университети филиали очилиши мумкин

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича вазир вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов, олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов ҳамда Тошкент ...