«Фикрлар чорраҳаси» кўрсатуви эфирдан узиб қўйилишига Ёшлар Иттифоқининг алоқаси борми?

«Маҳалла» телеканалида 4 июль куни соат 20:00 да эфирга узатилган «Фикрлар чорраҳаси» кўрсатувининг ёшлар сиёсати ва Ёшлар Иттифоқига бағишланган сони охирига етмай, тугашига 7 дақиқача қолганида узиб қўйилган. Ижтимоий тармоқлар ва блогерларнинг каналларида тарқалган хабарларга кўра, бунга кўрсатувда билдирилган танқидий фикрлар сабаб бўлган.

Орадан бироз вақ ўтиб Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши ушбу гап-сўзларга изох берди.

Ташкилот баёнотида таъкидланишича, ЁИ ОАВнинг холис фаолиятини тўла қўллаб-қувватлайди. “Маҳалла” канали муҳаррирлари, каналдаги эфирга узатиладиган “Фикрлар чорраҳаси” кўрсатуви ижодкорларининг фаолиятига таъсир ўтказмаган ва ўтказмайди. Кўрсатувдаги узилишлар атрофида бўлаётган муҳокамада ташкилот манзилига турли асоссиз фикрлар билдирилмоқда.

Ёшлар Иттифоқи журналист (бўш вақтларида блогер) ва блогерларга далилларни ўрганиш, техник носозликнинг асл сабабини аниқлаш учун “Маҳалла” каналига мурожаат қилишларини тавсия этади. Бу ҳолатда медиа воситалар ва ижтимоий тармоқлар ривожланган бир пайтда маълумотнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келишини, фактларга таяниб, ахборот тарқатиш зарурлигини эслатиш жоиз деб ҳисоблаймиз, дейилади баёнотда.

ЁИЖурналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 6-моддасини (Журналистнинг мажбуриятлари), Жиноят Кодексининг 139- ва 140-моддаларини эслатиб ўтади.

Манба: UZ24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг ўзбекистон дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирадими?

Ўзбекистонлик танишларимдан “Бизда ЯИМ рақамлари реал шароитни акс эттирмайди чунки бизда хуфёна (яширин) иқтисодиёт жуда катта” деган гапларни тез-тез эшитиб тураман. ...

Йигирма биринчи аср миграция асри ёки инсонлардан иборат уммонлар

Ҳозирда дунё бўйлаб деярли 260 миллион нафарга яқин муҳожирлар бор. БМТ маълумотларига қараганда улар сони 2000 йилга нисбатан 49 фоизга ортган. Ўзбекистонлик муҳожирлар энг ...

Жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланди

Тожикистонда 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб жамоат жойларида тамаки (сигарет) чекиш таъқиқланди. Бу амал Тожикистон Республикасининг 2 январ куни мамлакат президенти ...