Ҳам кулгили, ҳам куйдиргули танбеҳ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновни танқид қилганлиги ҳақида ёзмоқда Kun.uz.

Президент интернетда вилоят ҳокими билан боғлиқ хабарларни кузатганини, Андижон вилоятида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлардан кўнгли тўлмаётганини алоҳида таъкидлаган ҳолда вилоят ҳокимига қараб: “Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди. Оғир-босиқ бўл. Садоқат бошқа, амал бошқа”, деган президент.

Ўз навбатида ҳоким йўл қўйган хатоларини тушуниб етганини айтиб, бу ҳолат учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган. Советларча танбеҳга советларча жавоб!

Тамом, вассалом!

Сиз қойилмисиз? Мен қойилман! Президентга қўшиб, 32 миллион халқни расмий ва қойилмақом алдаган, кўзбўямачиликларни моҳирона уддалаган, вазиру қўл остидагиларни бўралатиб сўккан, ҳатто сўйиб юборишини ҳеч кимдан қўрқмаган ҳолда ошкора маълум қилган бир касни президентнинг ҳурмат қилишига, унинг садоқатини эътироф этишига қойил қолмай бўладими? Одам дегани жўмард бўлса Мирзиёевдай жўмард бўлсин! Ахир ўзига қўшиб бутун ўзбек халқини алдаган одамни ҳурмат қилиш, буни садоқат деб тан олиш, ҳатто манаман деган АҚШ, Франция ва бошқа  давлатлар президентлари қўлидан ҳам келмаса керак?! Бироқ, Шуҳратбек Абдураҳманов каби хиёнатчиларни кечиришни уддалаган Президентимиз нега мутлақо айби бўлмаган ҳолда “қора рўйхат”га киритилган шахсларни, қамоқхоналарга ташланган мазлумларни кечира олмаяпди? Бу эса жўмардлигига соя солаётгандек.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...

Россияда хотинини уриб ўлдирган ўзбекистонликнинг 3 нафар боласи онасиз қолди

Россиянинг Криуша қишлоғида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 3 нафар фарзандининг онасини ўлдиришда айбланди. Ҳозирда унинг иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда ...

Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак?

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота-она ўз фарзандининг олти ойлик вақтидан бошлаб унда билим кўникмалари ва яхши хотирани шакллантириши мумкин. ...