Францияда эрта тонг қичқириб, одамларни уйғотадиган хўроз суд қилинмоқда

Францияда эрта тонгда қичқириб, яқин атрофдаги кишиларни уйғотаётган хўроз иши бўйича суд жараёни кетмоқда. Бу ҳақда “Спутник” ёзмоқда.

Бу ҳолат Шаранта департаментида кўриб чиқилмоқда. Морис лақабли хўроз ва унинг эгаси Корин Фессо устидан нафақадаги Бирон исмли қўшни шикоят қилди.

Аризачиларнинг адвокати минг евро миқдорида компенсация талаб қилишмоқда. Бу пулни улар ҳалок бўлган денгизчиларга ёрдам бериш учун ўтказишни режалаштирмоқда.

Бирон ва Фессо ўртасида жанжал бир йилдан ортиқ давом этмоқда. 2017 йил баҳор мавсумида хўроз шовқинига чек қўйиш мақсадида арз қилишган. Ўша вақтда хўроз Морис эгасини ҳимоя қилиш учун иккита петиция тайёрланди. Буни 155 минг киши қўллаб-қувватлади.

4 июл куни бўлиб ўтган суд мажлисига даъвогар ва хўроз эгаси келмади. Судда Бирон ва Фессо яшаётган ҳудуд қишлоқ жой ёки шаҳар эканлиги – асосий баҳс мавзуси бўлди. Даъвогар адвокатларининг маълум қилишича, уларнинг мижозлари яшайдиган ҳудуд қишлоқ жойи эмас, балки шаҳарга яқин уйлар жойлашган ҳудудга киради.

Суд бу иш бўйича 5 сентябрда қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Euronews телеканали ёзишича, бу суд жараёнини маҳаллий товуқ ферма эгалари катта қизиқиш билан кузатиб боришмоқда. Бу ҳолат уларнинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатишидан кўрқишмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ товушлари “Франциянинг миллий бойлиги” деб тан олишни таклиф қилган Жирон қишлоғи ҳокимининг ташаббуси кўпчилик томонидан ижобий қарши олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Покистонда рамазон ойи арафасида озиқ-овқат нархи қимматлади

Рамазон арафасида хурмо нархи ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошган. Бунинг сабаби ушбу маҳсулотга бўлган талаб ошган. Энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари – ун, шакар ва ...

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ...

Онасига кераги бўлмаган чақалоқ…

Меҳринисо катта пул топиш илинжида Россияга йўл олди. Бироз меҳнат қилгач, яшашнинг осон йўлини танлади. Ҳомиладорлиги маълум бўлганда, бегона юртда бола олдиришнинг иложини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400