Петербургда ўзбекистонлик аёлни юзига қарата ўқ отишди

Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туманида отишмада гумон қилинган эркак киши қўлга олинди. Новвойхона ишчиси, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл унинг қурбонига айланди, деб хабар бермоқда «Невские новости» ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таянган ҳолда.

Ҳодисанинг ўзи 7 июль, якшанба куни содир бўлган. Чақирилмаган меҳмон новвойхона ичига кириб келиб, жабрланувчи билан жанжаллашган ҳамда унга травматик тўппончадан ўқ узган.

Ўқ аёлнинг чап юзига тегиб, кўз чаноғининг пастки медиал деворчасини тешиб ўтган. Ўзбекистон фуқароси касалхонага ётқизилди. Унинг аҳволи ҳозирда ўртача оғирликда, деб баҳоланмоқда.

Кейинчалик гумонланувчи ушланди. «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёт элларда захмас, кулбачангда дилбандингни қуч, элим!

Сен ҳам дунё кенгликларига мардикормас, сайёҳ каби эмин-эркин уч, элим! Ёт элларда захмас, ўз кулбангда дилбандингни қуч, элим! Қўйнингдаги ёнғоқлар ҳамон чирик, пуч элим! ...

Шерзод шерматов: «ҳамма иш билан жуда банд…. келажакни ўйлашга эса вақт йўқ…»

«Бугун Инновацион ривожланиш стратегияси лойиҳасини тайёрлашда ҳам инновацион ёндашувни амалга ошириш мақсадида кўпчилик учун янги бўлган форсайт методикасидан фойдаланиб, ...

Олмаотада қурилаётган уйлардан бирида ўзбекистонликнинг жасади топилди

4 октябрь, жума куни Олмаота вилоятининг Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Қ.Б.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400