Ўзбекистонда болалар учун қачон футбол майдончалари қурилади?

Айтишингиз мумкин, футбол майдончалари ҳозир деярли ҳар бир маҳаллада биттадан бор деб. Лекин уларда таътилга чиққан кичик синф ўқувчилари маза қилиб тўп теполадими? Йўқ.

Чунки бу майдончаларга тўлашга уларда пул йўқ. Тадбиркорлар эса болаларга спорт майдончаси қураман деб, бизнес қилиб ётибди (омадини берсин). Аммо шўрлик болаларни ким ўйлайди? Улар ёз кунида “домлар” тагида, йўл бўйида, кўчанинг ўртасида тошдан, сумкалардан, ёғочлардан дарвоза ясаб, тўп тепишади.

Йўқ, бу 10 йил олдинги гап эмас. Йўқ, бу фақат қишлоқлардаги ҳолат эмас. Суратда акс этган ҳолат пойтахтда туширилган ва бундай болакайлар Тошкентда ҳам кам эмас. Улар қаерда ўйнасин? Шу саволларга биз жавоб тополмадик.

Стадионга борай деса, мактаб қоровули киритмайди. Бояги майдончаларга кириш пуллик. Спорт вазирлиги (бошқа мутасаддилар билан келишган ҳолда, албатта) болалар ва ўсмирлар учун маҳаллаларда спорт майдончалари қуриши ва улардан фойдаланишни текин қилиб қўйиши ҳаммамизга фойда эмасми?

Худо кўрсатмасин, машина йўлда бирор корҳол бўлса-чи? Ёки бола бетон ерга қаттиқроқ йиқилса-чи? Оғзи-бурнидан кираётган чанг-тўзонни айтмай турибмиз. Ҳурматли тадбиркорларимиз ўз болалари кўчада копток тепиб юришига қандай қарашаркин?

Хуллас, мактаблардаги стадионларни аввало эпақага келтириб, кейин уларни шу мактаб ўқувчилари учун очиб қўйиш керак. Ҳозирча энг осон ва тўғри йўл шу. Янги стадион қуриб, уни яна бошқа мақсадларда ишлатишни қайтариш шартмас.

Манба:@ZnewsZ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашшоғона ҳаётимиз тасвири бадиий асарларимизда

Кейинги пайтларда юртимизнинг бугунги қиёфаси ёрқин бўёқларда тасвирланаётган бадиий асарлар кўплаб яратилмоқда. Бундай асарларда ишсизлик, моддий етишмовчилик ва бошқа ...

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

Nasa ернинг 20 йиллик ўзгаришларини намойиш қилувчи лавҳа эълон қилди

Американинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи NASA агентлиги YouTube саҳифасига Ердаги иқлим ўзгаришларини кўрсатувчи анимация ролигини жойлаштирди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400