Тошкент вилоятида йирик ер кўчкиси содир бўлди

Жорий йилнинг 8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида чамаси 20 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда «ЎзА» вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, мазкур табиий офат муҳандислик коммуникация, авто ва темир йўллар ҳамда Ангрен кўмир кони учун хавф туғдирмайди.

Табиий офатнинг вужудга келишида асосий омил бу жорий йилнинг апрель-май ойларида ёмғирнинг ёғиши (кўп йиллик меъёрдан ортиқ), ер ости сувлари даражасининг сезиларли кўпайиши бўлиб, бу гидродинамик босимининг ошишига олиб келди. Натижада қум тош тупроқларни ер ости оқимлари билан ювилиб ер қатламида бўшлиқларни ҳосил қилди. Бу эса ўз навбатида Ангрен кўмир конининг шимолидаги ён томонининг заифлашишига олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати томонидан салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида кўчки доимий равишда кузатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудудда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг куну тун навбатчилиги ташкил этилган.

Лойиҳа-тадқиқот институти мутахассислари ер кўчиши сабабларини қўшимча ўрганиш бўйича ишларни олиб боряпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда иситиш қозонининг портлаши оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жабрланди

26 февраль куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозони портлаган.  Фавқулодда ҳолат оқибатида ...

Ўзбекистон янги ҳокимияти икки босим остида

Ўзбекистонда ўтган даврда ҳукм сурган авторитаризм шу қадар қаттиқ бўлганлиги сабаб, зеҳниятларни шу қадар кучли мажруҳлаган эканки, янги ҳокимият келганига икки йил ...

Акс-садо: гап эгасини топсин!

Бу мавзуда ёзмайман, Қуръон сураларидан тиловат қилиб хақларига бағишлайман, чиройли дуолар билан сабр қиламан, яқинларига, халқимга сабру жамил сўрайман деган эдим. Аммо... ...