ОНА ТИЛИМИЗГА НЕГА БЕФАРҚ БЎЛИБ ҚОЛДИК?

Яқиндагина ижтимоий тармоқларда айрим қўштирноқ остидаги зиёлиларимизнинг она тилимизга бўлган салбий муносабати кенг муҳокама қилинди. тилимизнинг мавқеини кўтариш учун нималар қилиш,  қандай чоралар кўриш ҳақида фикрлар билдирилди. Аммо…

  Афсуски ҳеч нарса ўзгармади. Орқага кетилса кетиляптики,  олдинга силжиш йўқ. Кўчалардаги ёзувлар,  пешлавҳалар давлат тилида эмас,  ким қандай ҳоҳласа шундай ёзмоқда. Идоралардаги иш юритиш,  ариза ва хатлар ҳам асосан рус тилида.

 Яна бир гап,  қайсидир бир жой обод қилиниб, сайлгоҳга айлантирилса у ерда ғашимизни келтирадиган алламбало ёзувлар пайдо бўлмоқда.

  Ҳар бир гапига бир мақол қўшиб айтадиган халқ бўлсак,  наҳотки она Ватанимизга муҳаббатимизни бошқача изҳор қилолмасак. Ахир буни чиройли қилиб ” Ўзбекистон – Ватаним маним”,  ёки ”Тошканим онам” деб ёзиш мумкинку. Бунга қайси фаросатсиз,  миллий ғурури, она тилимизга ҳурмати бўлмаган, миллатининг тайини йўқ раҳбар кўрсатма берган экан.

Халқимизда ”Қовун қовунни кўриб ранг олади” деган мақол бор. Яқинда зарурат  юзасидан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига бордим, у ерда ҳам худди шундай ёзувга кўзим тушди. Кейин  ўзим туғилиб ўсган Фарғонавилоятининг  Бешариқ туманига бордим. У ерда ҳам,  йўлда кетаётганимда Фурқат туманида ҳам шундай ёзувларга кўзим тушди. Ахир бу ер Еврўпа ёки Америка бўлмаса. Бу нима деган гап. Бизда заррача бўлса ҳам миллий ғурур қолмадими?

Қачон ўзимизни ҳурмат қиламиз?  Қачон она тилимизни қадрлаймиз? Қачон ўзлигимизни англаймиз?

Бу каби саволлар жуда кўп. Жавоб берадиган одам-чи,  борми шундай одам?

Носир Эркабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Музокаралар ижобий ҳал бӯлмоқда

21-22 декабрь кунлари Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳрида Сурия давлатига тегишли навбатдаги музокора бӯлиб ӯтади. Бу ҳақида Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлиги сайтида хабар ...

Олмаотада яшовчи қорақалпоғистонликлар сўроққа чақирилди

Олмаотада яшовчи қорақалпоғистонликлар сўроққа чақирилди. Бу ҳақда маҳаллий Инсон ҳуқуқлари бюроси хабар берди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Гришинга кўра, қорақалпоғистонлик беш ...

Аччиқ ҳақиқат: ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам нон сотиб ололмай сарсон бўлмоқда…

Юртимизда нон нархининг ўзгариши туфайли кам таъминланган, ногиронлигибўлган, боқувчисини йўқотган, икки ёшгача бола парваришидаги нафақа олувчи, моддий ёрдам олувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400