Самандар Қўқонов судда айбсиз эканини айтди

“Сиёсий маҳбус” номи билан танилган собиқ халқ депутати Самандар Қўқонов 24 йил умрини қамоқда ўтказган.

1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган С.Қўқонов Ўзбекистон Республикаси собиқ халқ депутати бўлган, “Таштранснефтмаҳсулот“ корхонаси директори бўлиб ишлаган.

1994 йил 23 августда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича (1959 йилдаги таҳрири) жиноят содир этгани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

С.Қўқонов 2016 йилда озодликка чиқарилган эди.

2019 йил 22 апрелда С.Қўқонов Ўзбекистон Республикаси Олий судига оқлов (реабилитация) талаб қиладиган кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ушбу жиноят ишини 2019 йил 12 июнда кўриб чиқишга киришди.

Жорий йил 10 июль куни ушбу суд жараёни якунига етди. Яъни сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1994 йил 23 августдаги ҳукми ўзгартирилди.

Ушбу ажримга кўра С. Қўқоновнинг айбловидан бир неча моддалар чиқарилди, бошқа моддалар билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди, қолган моддалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига (1994 йил таҳрирдаги) мувофиқ қайта квалификация қилинди. С.Қўқоновга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. С. Қўқонов жазони тўлиқ ўтагани инобатга олинди.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

С.Қўқоновга судда сўнгги сўз берилганида у “мутлақо айбсизман”, деб айтди.

Унга суд ҳукмидан норози бўлган тақдирда назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Газимизни русларга бериб, яна улар олдида қарздормиз. халқимизга газни қайтаринг!

Давлат бошқаруви ислоҳотлари соҳасида таниқли эксперт, Сингапурнинг «Smartgov Сonsulting» консалтинг бюросининг ҳудудий ижрочи директори Азиза Умарова ўзининг телеграм ...

Грегуар манжа: мижозимнинг аҳволи яхши эмас

Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа яна Тошкентга келди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида хабар қолдирди. Швейцариялик адвокат Каримованинг аҳволи яхши эмаслигини маълум ...

Финландия таълим тизимидаги топишмоқлар: оз ўқийсиз кўп ўрганасиз

Финландия конституциясига мувофиқ ҳар бир Финландия фуқароси ўқишга ҳуқуқли ва мажбурдир. Мактаб ёши 7 ёшдан 17 ёшгачадир. Мактабда ўқиш икки қатламга бўлиниди: бошланғич ва ...