Ўзбекистон бу йил яна евробондлар чиқариши мумкин

Ўзбекистон февралда евробондлар чиқаришни муваффақиятли бошлаганидан сўнг бу йил яна бир марта долларда еврооблигациялар чиқарган ҳолда жаҳон бозорига йўл очиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов 3−5 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Халқаро молия конгресси майдонларида маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz»  сайти.

«Халқаро сармоядорлар мамлакат кредит тарихини кўриш имкониятига эга бўлишлари лозим, — деди Марказий банк раҳбари. — Бизнинг биринчи чиқаришимиз ҳали бизга тарих яратмайди, у шунчаки бенчмарк яратди»

Мамаризо Нурмуратов сўзларига кўра, янги облигациялар 1 млрд долларлик қийматда чиқарилади. Ўзбекистон тижорий банклари ҳам жорий йилдан доллардаги облигацияларини сотишни бошлашлари мумкин, дея қайд этди МБ раҳбари.

«Бизга давлат харажатлари учун пул керак эмас, бироқ биз халқаро бозорда мавжуд бўлиб туришимиз лозим», — деб ҳисоблайди Марказий банк раҳбари. У айни вақтда облигацияларнинг долларда чиқарилаётгани мантиқли эканини қўшимча қилди, чунки мамлакат ташқи савдоси асосан ушбу валютада амалга оширилади.

Инвесторларга Ўзбекистонга евробондларнинг биринчи савдоси учун 5,5 млрд доллардан зиёд маблағ таклиф этган эди. Bloomberg Barclay индексига кўра, облигациялар 14 февралда савдога чиқарилган вақтдан 8,4 фоизга кўтарилган. Ривожланган бозорларда бу кўрсаткич 6,2 фоизни ташкил этади.

«Биз чет эллик сармоядорларга тўғридан-тўғри инвестициялар учун сигнал берамиз ва қарз мажбуриятлари бозорига чиқамиз», — деди Мамаризо Нурмуратов.

Биринчи сотувдан тушган маблалар қуйидаги шаклда таксимланди: 889,2 млн доллар аукцион орқали тижорат банклари депозит ҳисоб рақамларига жойлаштирилди, 20 млн доллар «Агробанк”ка қарз сифатида берилди, 89,9 млн доллар эса Навоий кон-металлургия комбинатига ссуда сифатида ажратилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10553,06 сўм доллар эса 9448,53 сўм бўлди 

Марказий банк 22 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Доллар курси 26 сўмга қимматлади

Марказий банк 25 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ақш президентининг нархни тушириш чақириғини эътиборсиз қолдирди

Нефть ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК ва ташкилотга аъзо бўлмаган бошқа йирик нефть ишлаб чиқарувчилар АҚШ президенти Дональд Трампнинг нархни ...