СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Табиий сув–биосферанинг муҳим қисми. Биосферада суюқ ҳолатдаги сув ҳеч вақтда кимёвий тоза бўлмайди, уларда ион ҳолатда эриган моддалар бўлади. Табиий сув тоғ жинслари, атмосфера ва турли мураккаб организмлар билан мулоқотда бўлади. Атмосферадаги сув буғлари қуёш радиациясини фильтр (ушлагичи) бўлиб хизмат қилади. Ер юзида сув ҳаракатининг кескин таъсирини камайтиради.

Ферузбек Сайфуллаев
Сув ер юзининг иқлимини белгилайдиган асосий омил. Сувсиз об-ҳаво бўлмайди.Ер юзидаги сув буғларининг асосий манбаи океанлар ҳисобланади. Сувнинг асосий қисми деҳқончилик учун сарфланади. “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш асослари” китобида берилган маълумотларга кўра 1 га ғўза, лавлаги, маккажўхори экини учун ўртача 4000-8000 м3 сув сарфланар экан.

Ферузбек Сайфуллаев
Сувнинг инсон талабини қондиришдаги сарфи ҳам катта. Бир одамнинг кундалик эҳтиёжини қондириш учун 300-500 литр сув сарфланади. Айниқса, тоза сув саноат эҳтиёжлари учун ҳам кўп ишлатилади. Ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотларга кўра 1 тонна чўян эритиш ва унга шакл (прокат) бериш учун 300 м3, 1 тонна мис учун 500 м3, 1 тонна резина ишлаб чиқариш учун 3500 м3, синтетик каучук ва сунъий тўқима учун 2100–3500 м3, 1 тонна никел учун 4000 м3 сув сарфланар экан. Ҳозирги замон техникаси илгариларига нисбатан кўп сув сарфлайди. Йирик завод, фабрикалар бутун бир дарёларнинг сувини олади. Тоғ бойликларини меҳанизмлар ёрдамида қазиб олиш ҳам кўп сув сарфланишига олиб келади. Ёғоч тайёрлашда дарахтларнинг шохлари 3600 атм 900 м3/сек тезлик билан нинасимон сув оқими- “сув чанги” ёрдамида тозаланади.

Ферузбек Сайфуллаев
Сувнинг ниҳоятда кўп ишлатилиши уни танқислигига олиб келмоқда. Ҳозир ер курасининг учдан бир қисмидаги аҳолига тоза сув етишмайди. Масалан, 4 млн аҳолига эга бўлган Гонконг сувни қувур орқали Хитойдан олади. Гонгконгга сурункасига сув етишмайди. Жазоир эса четдан олиб келинган сув ҳисобига яшайди. Сув масаласи кишилик жамиятининг муҳим муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Шунинг учун сувни эъзозлаш, ҳимоя қилиш катта аҳамиятга эга.

Ферузбек Сайфуллаев
Ичимлик суви тобора камайиб бормоқда. Бунга аҳолининг ўсиши, дарёлар оқимида сувнинг исрофланиши, сув манбаларининг саноат чиқиндилари билан ифлосланиши сабаб бўляпти. Сув бойликларини ҳимоя қилишга ҳукуматимиз катта эътибор беряпти. Ўзбекистон Республикасининг сувни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонуни 1–моддасида сувга бўлган муносабатларни бошқариш лозимлиги таъкидланиб, у табиатнинг бошқа бойликлари билан боғлиқ эканлиги қайд қилинган. Шунинг учун мамлакатимизни қазилма бойликлар ҳақидаги Қонунда, улардан фойдаланишда сув манбаларини ифлослантирмаслик таъкидланган. Балиқларни ҳимоя қилиш учун тоза сувларга ифлосланган сувларни ташламаслик кўрсатилган. Мамлакатимизнинг сув қонунчилигида сувнинг тозалигига ташкилотлар, корхоналар ва ҳар бир шахс жавобгарлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Сув манбалари тозалигини назорат қилиш, Вазирлар Маҳкамасининг ижроия қўмиталари, халқ депутатлари вилоят кенгашлари ва Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасига топширилган.

Ферузбек Сайфуллаев
Муаллиф:Ферузбек Сайфуллаев
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москва: лифтда рус қизини қучоқлашга ҳаракат қилган муҳожир қамоққа олинди

Фото:interesnoznat.com Россияда полиция лифтда 29 ёшлик қизга ёпишди дейилган 35 ёшдаги ўзбекистонлик фуқарони ушлади. Бу ҳақида “Москва” агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш ...

Ўзбекистонда подани ҳайдаб кетаётган шахс ҳайдовчига тенглаштириладиган бўлди

Қонунчиликка мувофиқ от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига ...

Тожикистон: ахборот урушига қарши кураш

Тожикистон ҳукумати ахборот урушига қарши курашишга, аниқроғи, ҳужумларга жавоб қайтариб, унда иштирок этишга бел боғлаган. “Биз интернет сайтлари орқали террорчилик, диний ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400