Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусида брифинг журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтди, деб ёзади «Халқ сўзи» нашри.

Унда Президент қарорига мувофиқ, жойларда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш билан шуғулланадиган 165 та марказ фаолияти йўлга қўйилгани маълум қилинди. Ҳар бир марказда психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий соҳа ва тиббиёт ходимлари жамоатчилик асосида фаолият юритмоқда.

Ҳозирга қадар ушбу марказларга 5 минг 468 нафар хотин-қиз мурожаат этгани қайд этилди.

Қўмита ИИВ билан ҳамкорликда жойларда хотин-қизлар ва ёшлар томонидан содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини таҳлил қилиш мақсадида вазиятни жойларга чиққан ҳолда ўрганаётганини таъкидлади. Айтилишича, уйма-уй юриш давомида маҳаллалар кесимида нотинч оилалар, руҳиятида салбий ўзгариш бўлган фуқаролар аниқланиб, улар билан индивидуал ишлар ташкил қилинган.

«Ҳозирги вақтда ўз жонига қасд қилиш дунё миқёсида жамиятнинг глобал муаммосига айланиб қолди, — деди Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова. — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 4-5 миллион нафар инсон ўз жонига қасд қилади. Европа мамлакатлари бу борада олдинги ўринларда».

Таъкидланишича, суиқасднинг энг юқори кўрсаткичлари сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларда қайд этилмоқда. Масалан, ҳар 100 минг кишига — Литвада 68,1 та ҳолат, Беларусда 63, Россияда 58, АҚШда 52, Шри Ланкада 44, Украинада 40 та ҳолат тўғри келади.

«Ўзбекистонда эса ўз жонига қасд қилиш бўйича йилига ҳар 100 минг кишига 5,2 та ҳолат тўғри келмоқда, — деди Боситхонова. — Лекин шу кўрсаткич ҳам биз учун кўп. Шунинг учун давлатимиз раҳбари бу муаммога жиддий эътибор бериш, унинг олдини олиш чоралари бўйича топшириқлар беряптилар».

Қўмита раиси мазкур ҳолатларни глобаллашув даври билан изоҳлади, глобализациянинг аянчли таъсирлари Ўзбекистонга етиб келиши мумкинлигидан хавотир туйишини айтди.

«Ўзбекистонда 2019 йилнинг ўтган даврида эркаклар ва аёллар ўртасидаги суиқасд кўрсаткичлари таҳлил қилинганда, эркаклар билан боғлиқ ҳолат 57,3 фоизни, аёллар билан боғлиқ ҳолат 42,7 фоизни ташкил этди», — деди Элмира Боситхонова.

Журналистлар ўз жонига қасд қилаётганларнинг нечтаси эркак, нечтаси аёл экани, қанчаси вояга етмаганлар ва шундан қанчаси қизлар экани ҳақида аниқ статистик рақамлар келтиришни сўради.

«Мен фоиз кўрсаткичларида айтиб ўтдим, буни аҳоли сонига тақсимлаб ҳисоб-китоб қилса, аниқ рақамлар келиб чиқади, — деди Боситхонова. — Ўзбекистон аҳолиси 33 млн эканини инобатга олсак ва фоизлар кесимида чамаласак, мамлакатимизда 700 дан ортиқ эркак ҳамда 600 га яқин аёл суиқасд қилаётгани маълум бўлади».

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чинакам сардорлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та ...

Бир йигит ҳикояси: “коррупция – ҳаётимни жар ёқасига келтириб қўйган эди…”

Фото: PolitRussia Юрган – дарё, дейдилар. Сафарга чиққанингизда турфа воқеаларга, турли феъл-атвордаги кишиларга дуч келасиз, бирини кўриб фикр қилсангиз, бирини кўриб шукр ...

Ота–она сотилади: ота – 68, она – 66 ёшда.

Бу оламшумул воқеа Японияда содир бўлган. Она-оналарнинг сотилишлари ҳақида... Токио рўзномаларининг бирида навбатдаги ҳайратланарли эълон чиқди. Унда шундай ёзилганди: «Ота ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400