Хотин-қизларни ҳимоя қилиши керак бўлган қўмита раҳбари ишни уларни ҳақорат қилишдан бошлади

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган қўмитанинг янги раиси Элмира Боситхонова ишини хотин-қизларни (деярли) ҳақорат қилишдан бошлади.

Элмира Боситхонова бозорчи аёлларда маънавият ва маърифат борлигига шубҳа билдирган. Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимованинг айтишича, Сиёб бозоридаги аёллар ўзини тутишни билмайди, бу аёллар Гавҳар Алимовани хорижлик меҳмонлар олдида уялтирганмиш.

Ҳурматли Боситхонова!

Сиз ҳеч бозорга бориб кўрганмисиз? У ердаги хотинларнинг турмуши билан қизиқиб кўрдингизми? Керак бўлса, бозордаги аёллар сизга ўхшаган амалдорлардан ўқимишлироқ чиқиб қолиши мумкин.

Ёки жазирама иссиқда ғўзани ягана қилишга чиққанмисиз? Кенг далада кун ўтмаслик учун бошингизни рўмолга ўраб, пахта терганмисиз?

Сизнингча, бозордаги аёлларга, сиз айтмоқчи, “маънавиятсиз” бўлиб ишлаш эрмакми? Улар буни мажбурликдан, оиласини боқиш учун қилаётганидан хабарингиз йўқми? Ишсизлик уфуриб ётган жамиятимизда уларга шеър ўқиттиришдан кўра жўялироқ фикр келмадими миянгизга?!

Умуман, бозордаги хотинларни “маънавиятсиз” деб аташга ким ҳуқуқ берди сизга?! Бундай ваколатни қаердан олдингиз? Бировни бундай аташ қайси этикага тўғри келади? Ё амалдорларга ҳамма нарса мумкинми?

Ёзда кондиционер тагида ўтирамиз, салқин офисларда. Қишда ҳам шундай, шароитимиз зўр. Албатта, нимадир қилишимиз учун янги мавзу керак-ку! Демак, аввало совуқда ва жазирамада пул топаётганларни ковлаймиз, ахир улар буни билмайди, деб ўйлагандирсиз ҳойнаҳой…

Суратда: “маънавиятсиз” бозорчи хотин қиш кунида супурги сотиб турибди, унинг ўрнига иссиққина уйида Зулфияхоним шеърларини ўқиб ўтирса бўлмайдими? Айтганча, уйи ҳам иссиқ бўлишига шубҳамиз бор.

Манба: Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The ...

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...