Тошкентда 1 миллиард сўмдан ошиқ пулга сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди.

Аризага янги сотиб олинган уй сабаб бўлган. Акрамов 2016 йил 8 июнида хусусий тадбиркор Зокиров Равшандан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйни 1 032 000 000 сўмга сотиб олади.

Аммо орадан кўп ўтмай, сифатсиз уйнинг камчиликлари юзага чиқа бошлайди. Шу билан бирга, иситиш тизимида ҳам муаммолар пайдо бўлади.

Даврон Акрамов уйни қуриб, унга сотган Р. Зокиров билан боғланишга ҳаракат қилади, аммо қўнғироқлари жавобсиз қолади. Шундан сўнг, анча сарсон бўлган Акрамов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясига мурожаат қилади.

Федерация мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқди ва истеъмолчи ҳақ эканлиги, уйда маълум муаммолар мавжудлиги исботини топди.

Натижада, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси аралашуви билан истеъмолчига уй учун тўлаган пули — 1 032 000 000 сўм тўлиқ қайтариб олиб берилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Коррупция илдизи йўқотилмаса, инвесторларни мамлакатдан узоқлаштиради

Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни ...

Тиббий ниқоб хом ашёси экспортига ва цемент импортига чеклов жорий этилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ҳамда цемент маҳсулотлари импортига чекловлар жорий этмоқда. Ўзбекистон Республикаси ...

Ақшнинг энг бадавлат одамларининг янги рўйхати чоп этилди

АҚШнинг Forbes журнали энг бой 400 америкаликнинг 2017 йилги рўхатини чоп этди. Янги рейтингдан ўрин олган энг омадсиз киши АҚШ президенти Дональд Трамп бўлди. Сабаби, у бир ...