«Душанбе-Тошкент» йўлида 20 нафар йўловчиси билан автобус ағдарилиб тушди

11 июль куни тахминан соат 11:00да Сирдарё вилоятида «Душанбе-Тошкент» йўлининг 125 километрида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг хабарида айтилмоқда.

51 ёшли ҳайдовчи А.А. «Isuzu» русумли автобусни ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилган.

ЙТҲ натижасида автобуснинг икки нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, 18 нафарига эса тиббий ёрдам кўрсатилган.

Автобус ҳайдовчиси А.А.нинг сўзларига кўра, ЙТҲ автобусни қизил рангли «Spark» сиқиб кетганлиги туфайли содир бўлган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лицензияли «енгилтак»ни оппоғой дейликми?! оғриқли қонун-қоидалар «хит-паради»

Охирги вақтларда ғалати тенденцияга гувоҳ бўляпмиз: «соққасини тўлаб, прописка ол», «пулини тўлагинда, қоидабузарликдан соқит бўл», «пулинг бўлса, ўқишга кир» ва ҳоказо. ...

Украинада ўзбекистонлик ёлланма жангчи отиб ўлдирилди

3 июль куни, Украина шарқида давом этаётган қуролли тўқнашувлар давомида, «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ҳарбийлари сафида жанг қилган ўзбекистонлик эркак ўлдирилди, деб ...

Тан оламан… ва – синдираман!

Бундан икки йил бурун горгазга телефон қилиб, газчиларнинг “уйим совуқ, газ беринглар, бўлмаса порталга ёзаман” деб ўтакасини ёрган эдим. Улар эса “Қадамбой оға, газ хеч ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400