Юлдузли тунлар-79

4

Аграда сершамол ёмғир фасли бошланган саратон кунларининг бирида Тоҳир саройга — Бобурнинг ҳузурига келди.
Девони хоснинг мармар айвонида ўтирган Бобур уни зўрға таниди — Тоҳирнинг соч-соқоли оқариб кетган. Юзидаги чандиқдан ташқари, энгаги аралаш бўйнига гўё катта бир ямоқ тушган.


— Хайрият, тузалиб кетибсиз, — деб Бобур унинг кўнглини кўтарадиган гап излади.
— Ҳа, мулла тоғам жонимга ора кирдилар…
— Энди қалай, аввалги хизматга қайтмоқчимисиз?
Тоҳирнинг ўнг қўли заиф, бўйни ҳам дуруст қайрилмайдиган бўлиб қолган, ён-верига қарамоқчи бўлса, бутун гавдасини буриб қарар эди.
— Мен энди қўрчиликка ярамасмен.
— Бўлмаса ички беклар қаторида юраверинг.
— Лекин мен бекликни эплолмадим… Панипатда ўзимдан ўтди.
— Нечун?
Тоҳир жанг бўладиган куни азонда қандай сабуҳий қилганини, отдан қандай йиқилганини ва қадрдон навкарини қандай шафқатсизларча урганини бир-бир айтиб бер-ди.
— Бек бўлдим, деб мағрурланиб золим бўлиб кетган эканмен. Ўлим тўшагида ётиб ўзимни танидим. Менга беклик… тўғри келмас экан, ҳазратим. Ўзим ҳам энди майиб одаммен. Ижозат беринг, мулла тоғам тарҳини чизган боғда сувчими, гулчими бўлиб қолай… Бир вақтлар Қувада кичкина боғчамиздаги дов-дарахтларни суғоришни яхши кўрар эдим…
Бобур айвоннинг жимжималик мармар устунлари ортидан сузиб ўтаётган ёмғир булутларига тикилиб оғир хўрсинди. У Тоҳирга яхшилик қилмоқчи бўлиб беклик унвонини бергани охир-оқибатда ёмонлик бўлиб чиққан эди.
— Сиз-ку, бекларнинг касофат муҳитидан сувчи бўлиб қутулмоқчисиз. Лекин мен қандоқ қутулгаймен?
Бу савол Тоҳирни шошириб қўйди.
— Сиз… подшоҳсиз, ҳазратим. Беклар сизнинг итоа-тингиздалар.
— Итоатимда бўлиб итоат этдирурлар… Буларнинг шундай гирдоблари борки, сал бехабар қолсангиз ғарқ қилиб юборурлар… Мен Сўхда сизга айтган гапларим эсингиздами?
— Мен у сўзларингизни ҳеч вақт унутмасам керак…
— Ўшанда, сиз, умрбод ҳузурингиздан кетмасмен, деган эдингиз-ку!
— Ҳазратим, мен у вақтда соғлом йигит эдим… Ҳозир аҳволим бу…
— Саройда менинг хилватхонамга қарайдиган дуруст одам йўқ. Шу ишни сиз олсангиз.
Хилватхона — Бобурнинг ёлғиз ўтириб ижод қиладиган жойи эканини Тоҳир билар, Бобур ҳаётининг энг дилкаш томони унинг ижодида эканини сезарди. Лекин саройнинг мураккаб, бўғиқ муҳитидан кўнгли қолган Тоҳир боғда, тоғасининг ёнида ишлашни истарди.
— Ҳазратим, қулингизни маъзур тутинг. Мен боғда ишлаймен, деб аҳд қилган эдим…
— Боғда ҳам хилватхона бўлур, — деди Бобур. — Қуриб битирилса унга ҳам сиз қарагайсиз. Маъқулми?
Энди «йўқ» дейишнинг иложи қолмади. Бобурнинг сўзини икки қилиб ўрганмаган Тоҳир қўлини кўксига қўйди-ю, розилик берди.

* * *


Пиримқул Қодиров

Юлдузли Тунлар

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: асов от қисмати (баллада)

Журъат йўқ ерда, йўқ эрк, йўқ иттиҳод Йўқ озодлик, йўқ тенглик , йўқ жалодат                                                         (Муқанна) (more…)

Мeҳробдан чаён-хайрул-умури авсатуҳо

Деҳқон "озғина бер" деб тилангучига нима беришини билмаган ҳолда йўлакдан чиқиб кетди. Махдум  терлаган,  довдираган  йўсунда Анвар  билан  ичкарига  юрди.  Бир оз  сўзсиз  ...

Эсон бўлсақ кўришармиз

13. ЭСОН БЎЛСАҚ КЎРИШАРМИЗ Тошкандга келишнинг йигирманчи кунидан қутидор Марғилонға қайтиш фикрига тушди. Ҳожи ва Отабеклар яна бир неча ҳафта қолишға қистасалар ҳам, ...