Сомалидаги меҳмонхонада бомба портлаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

13-июль куни Сомалининг Кисмайо шаҳрида жойлашган меҳмонхонада бомба портлаши ва ундан сўнг содир бўлган отишмалар оқибатида 26 киши ҳалок бўлди.

Бомба портлаган меҳмонхонада маҳаллий амалдорлар ва оқсоқоллар ўтказилиши режалаштирилаётган минтақавий сайловларни муҳокама қилаётган бўлган.

Сўнги маълумотларга қараганда ҳалок бўлганлар орасида Кения, АҚШ, Буюк Британия ва Танзания фуқаролари бўлган. Шунингдек маҳаллий сайловларда иштирок этаётган номзод ва икки журналист: сомалий-канадалик журналист Ходан Налейя (Integration TV асосчиси) ва Мухаммад Сахал Умар (SBC TV репортер).Шунингдек 56 киши жабрланган, улар орасида Хитой фуқаролари ҳам бор, деб  Reuters ахборот агентлиги хабар беради.

Ҳужум бўйича масъулиятни «Ал-Қоида» тармоғига алоқадор аш-Шабаб экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди.

«Аввалига биз бомбани портлатдик, шундан сўнг қуролланган мужоҳидлар меҳмонхонага бостириб кирди. Меҳмонхона ичида ҳужумларни давом эттирмоқдамиз», — дейилади террорчиларнинг хабарида.

Отишма қурбонлари кўп бўлиши мумкин, чунки соқчилар ва жангарилар ўртасидаги отишма давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ихтиёр абдуллаев устидан суд бошланди

Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди. Абдуллаевнинг иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий ...

Kun.uz: тадбиркор ҳар жума куни 1000 дона нонни эҳсон қилмоқда

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор ҳафтанинг ҳар жума куни 1000 дона нонни эҳтиёжманд оилаларга текинга тарқатишини маълум ...

Ўзбекистон фуқроси оренбургдаги йтҳда ҳалок бўлди

2019 йил 18 октябрь куни Оренбург вилоятининг Первомайский туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400