Оч қоринга маънавият не керак?

Ҳозир битта блоггерлар гуруҳида маънавият ҳақида гап кетди. Боласини ҳожатхонада ташлаб кетган аёл, қариндошининг жияни номусига тегиши, бозорларда маънавият хоналари…

Мана 30 йилдан бери маънавият деб кариллаб ётибмиз: телевизор, радио, интернетда давлат арбобларини эшитсангиз, ҳаммаси маънавият дейди, маънавиятимиз паст дейди, маънавият ниқоби остида сериалларни таъқиқлайди.

Маънавият деб 30 йил вайсаганимиз билан ҳеч нима, ҳеч нима ўзгармади. Оналар болаларини ўлдиряпти, сувга ташлаяпти, дунёдаги энг коррупциялашган давлатмиз, одамлар яшаб турган уйлар бузиб ташланяпти, бошқалар докторларни пичоқлаяпти.

Мактаб ва университетлардаги, бозорлардаги маънавият хоналари… Бир тийинга қиммат!

Маънавият сиёсати иш бермаяпти, у самарасиз, бу факт. Маънавият тушунчаси ҳозир капейка!

Маслоу пирамидасига назар ташласак, инсоннинг биринчи эҳтиёжи қорин тўйдириш, кейингиси ўзини хавфсиз ҳис қилиши, қўрқувдан ҳалос бўлишидир.

Маънавият деб кариллашдан аввал одамлар қорнини тўйдириш керак. Давлатнинг асосий мақсади иқтисодиётни ривожлантириш бўлиши шарт. Ҳар бир чиқаётган қонун шу нуқтаи назардан тайёрланиши керак.

Қорни тўқ одам кейин китоб ўқишга, ўрганишга вақти бўлади, хоҳиши бўлади. Оч қоринга маънавият не керак? Ҳар куни хаёт учун кураш бўлгани учун бошқаларга, жамиятга, маънавиятга тупуради.

Ҳаёт учун курашаётган одамлардан маънавият талаб қилишнинг фойдаси йўқ. Аввал оддий эҳтиёжларини қондирайлик. Юқоридаги суратга қаранг – маънавият энг тепада, энг сўнгги эҳтиёж.

Муаллиф:Фарҳод Файзуллаев

Манба: Замбаракнинг ўқи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди

Фото:FARAH ALHAJEHАлхўжа хоним ўзига ўхшаган бошқаларнинг ҳақларини ҳам тамсил қилишини айтган. Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган ...

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...

“zo’r tv”ни судга беришмоқчи

Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов “Zo’rTV” канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” сайти ...