ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти бўлди

15 июль куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Tribuna.uz нашрининг хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.

У 2018 йил январидан буён расман ЎФА раҳбари лавозимини эгаллаб келган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ўрнини эгаллади.

Конференцияда ЎФА президентидан ташқари вице-президентлар ва ташкилот Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди.

Унга кўра, таниқли ҳакам Равшан Эрматов ва Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев вице-президент лавозимларини эгаллагани тасдиқланди. Улар 14 июнь куни ЎФАнинг навбатдан ташқари йиғилишида вақтинча вице-президент этиб сайланган эди.

Маълумот учун, Абдусалом Азизов аввал ҳам футбол федерациясида ишлаган, у 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлганида Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти ҳисобланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мамлакатимизда қачон адолат демократия ўрнатилади?

Мамлакатимиз чиндан демократик давлат деб эътироф этилсаю, бу биргина хабар маълумотда келтирилган қарор билан фуқароларни Конституциянинг 33-моддасида белгилаб қўйилган ...

Имон каримова шавкат мирзиёевдан онасини озод қилишни сўради

Гулнора Каримованининг қизи Имон Каримова Инстаграм орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, онасини озод қилишни сўради, деб хабар беради Uz24. Имон онаси билан учрашгани, ...

Қирғизистон ва қозоғистон “йўл харитаси”ни ишлаб чиқмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон Ишчи гуруҳи яқин беш кун мобайнида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади. (more…)