Бойсунда замонавий сайёҳлик маркази бунёд этилади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Лойиҳага кўра, Бойсун туманининг Омонхона қишлоғидан Зовбоши тоғли ҳудудигача бўлган ҳудудда анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари яратилади. Хусусан, маданий туризм марказида йирик маданият маркази, амалий санъат ва ҳунармандчилик устахоналари, ўтовлар мажмуаси, ойнали айвонлар, автотураргоҳ ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилса, табиат туризми марказида меҳмонхона, савдо шохобчалари, тиббий муассаса, вилла ҳамда эко боғлар жойлаштирилади. Тиббий туризм марказида тоғ-дор йўли бекати, махсус майдонлар, масжид ва меҳмонхоналар қурилиши кўзда тутилган.

Ҳар учала туризм марказлари тоғ-дор йўли орқали ўзаро боғланиб, пиёда сайр қилиш йўлаги, эркин тоғ веломаршрутлари ҳам ташкил этилади.

Лойиҳа 20 йил давомида 4 босқичда амалга оширилиши белгиланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фото: «YouTube» Ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаётган ўзбекларнинг «GM Uzbekistan» раҳбарига йўллаган видеомурожаати тарқалди. «Биз, сизга Россияда ишлаб юрган ўзбеклар ...

Дунё бўйлаб 83 миллиондан ортиқ одам мажбуран кўчирилган

Дунё бўйлаб 89,3 миллион киши таъқиблар, можаролар, зўравонликлар, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ёки жамоат тартибининг бошқа жиддий бузилиши натижасида ўз уйини тарк ...

Покистонда қуръонни ёқиб юборган одам тошбўрон қилиниб ўлдирилди

Покистонликлар Қуръонни ёқишда айбланаётган руҳий касал одамни тошбўрон қилиб ўлдиришган. Маҳаллий полициянинг маълумотларига кўра, олис қишлоқ масжиди ходими бинодан тутун ...