Равшан Эрматов ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

17 июль куни, яъни эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб ёзади “CHAMPIONAT.asia” сайти.

Маросим Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида ўтказилади. Унда Осиё қитъасининг 40та терма жамоаси жами 8та гуруҳга ажратилади.

Қуръа жараёнида жамоалар бешта саватчага ажратилади. Саватчалар июнь ойидаги ФИФА рейтингига қараб ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинчи саватчадан жой олади.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, ЎЗБЕКИСТОН, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка.

Мазкур қуръа ташлаш маросимига иштирок этиш учун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация ҳам бугун Куала-Лумпурга етиб борди. Айни пайтда Куала-Лумпурда бўлиб турган ЎФА раҳбарияти қуръа ташлаш маросимидан ташқари, ОФК расмийлари ва қатор масалалар бўйича учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг навбатдаги босқичи жорий йилнинг 5 сентябр куни старт олади ва келаси йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган жамоа (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта (4та) иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги. қирғизистон – филиппин 3:1

Осиё Кубогининг 3-тури доирасидаги Қирғизистон - Филиппин учрашуви ўтказилди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Виталий Люкс ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. ...

Шаҳрам ғиёсов мексикалик эдгар пуэртани накаутга учратди

Профессионал боксда бу сафар ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиққан ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда ...

Ўзбекистон термаси уммонни қийинчилик билан мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Шаржада бўлиб ўтган баҳсда ҳамюрталаримиз қийин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400