Ўзбекистонни қарздор қилган Лукойлнинг лойиҳаларига Saudi Aramco қизиқмоқда

Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли бўлган Saudi Aramco нефт компанияси Лукойл билан Ўзбекистонда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари билан қизиқмоқда, деб “Соф.уз” сайти “РИА Новости”га таяниб ёзмоқда.

Саудия компанияси, хусусан Ўзбекистонда иккита газ конида Лукойл билан ҳамкорликни ривожлантиришни йўлга қўйиш имкониятини ўрганмоқда.

Ўз навбатида Лукойл ҳам Saudi Aramco билан ўзининг халқаро лойиҳалари доирасида, шунингдек изланишлар янги технологиялар яратиш борасида ҳамкорлик қилиш имкониятини ўрганаётганини маълум қилди.

Икки йирик компания вакиллари Россия ва Саудия Арабистонининг илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси мажлисида учрашиб, ўзаро таклифлар билан алмашишди. Музокаралар июнь ойининг бошида Москвада бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Saudi Aramco дунёнинг энг йирик нефт компаниясидир. 2018 йил якуни бўйича компания даромади 111 миллиард долларни ташкил қилди. Ушбу кўрсатгич Apple, Google ва ExxonMobil компаниялари даромадларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам – улардан ортиқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги korzinka.uz да эски усуллар

Маҳалламизда, Қӯйлиқ мавзеси қоқ марказида "Корзинка.уз" супермаркети очилди. Эрталабдан карнай-сурнай садоси янгради. Супермаркет ичи ва ташқариси оломан билан лиқ тӯла. Ҳар ...

Ўзбекистонда доллар ишлаб топган бўлсангиз – сўм оласиз

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет ...

Credit suisse рейтинги бўйича ўзбекистон ўртамиёна бойликка эга

Ўзбекистоннинг ўртача даромади паст. Мамлакатда аҳоли жон бошига тўғри келадиган бойлик даражаси йилига 6637 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда kommersant.uz сайти хабар ...