От кишнаган оқшом (қисса) 43-қисм

43

Биродарлар, Москвадан одам келибди. Шляпаси бор эмиш!
Шляпали одам раён катталарини йиғибди. Кал каттани ўртага олибди. Ана шунда масала ойдин бўлибди.
Ойдин бўлишича, ҳукумат, ҳамма ўз имкониятига яраша гўшт топширсин, дебди. Буйруқ раёнга келибди. Раён катталари кал каттани бизга вакил этиб юборибди.


Кал катта бир зина юқори ўсмоқчи бўлибди. Ўсиш учун гўшт топширишдан фойдаланмоқчи бўлибди. Қайси йўл билан бўлса-да, гўшт топширишни муддатидан олдин, ошириб бажариб, катталарга яхши кўринмоқчи бўлибди, елкасига қоқтирмоқчи бўлибди. Шу йўл билан кўзлаган амалига минмоқчи бўлибди.
Биродарлар, бир калнинг ҳийласи — қирқ кишини чарчатади!
Кал катта ўз ниятига элни талаб эришмоқчи бўлибди, элни хўрлаб эришмоқчи бўлибди.
Шляпали катта кал каттани уришиб-уришиб, амалидан олибди. Партиядан ўчирмоқчи бўлибди.
Шунда, кал катта ҳўнг-ҳўнг йиғлаб қўя берибди. Шафқат қилибди.
— Эркак одамнинг йиғлагани — ўлгани, — дебди.
Биродарлар, ҳақ сақласа бало йўқ, ҳақ қарғаса даво йўқ!
Айни кунларда кал катта чойхонада ёнбошлаб ётар эмиш.
— Ҳақиқат йўқ, бу дунёда ҳақиқат йўқ… — дер эмиш.
Биродарлар, ўзинг яхши — олам яхши, ўзинг ёмон — олам ёмон!
Чойнагидаги чойи оқ эмиш! Ўзи қуйиб, ўзи ичар эмиш.
Элга эрмак, халққа шалоқ эмиш!

Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-75

* * * Невараси кетгандан кейин малика Байда хасталик тўшагини йиғиштирди, илгариги фиғон чекишлар ва қарғашларни ҳам бас қилди. Унинг фикру зикри — энг садоқатли ва ...

Юлдузли тунлар-61

* * * Бухорога ҳужум қилган Убайдулла Султоннинг ўн минг кишилик қўшини Бобурнинг Самарқанддан ўттиз минг қўшини билан келаётганидан хабар топиб, Қизилқум саҳросига қараб ...

От кишнаган оқшом (қисса) 31-қисм

31 Қиш қариди. Ҳавода кўклам иси анқиди. Бойчечаклар кетидан қорақошлар очилди. Кўкламни бағримга босдим, тўйиб-тўйиб искадим. Бир гап эшитиб, кўклам кайфиятим қиш бўлди. ...