46 нафар ўзбекистонлик Самарада заҳарланиб шифохонага тушди

16 ва 17 июлда Россиянинг Самара области, Сизран тумани Кошелевка қишлоғида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланиш натижасида шифохонага тушган. 

“Интерфакс” хабарига кўра, 60 нафар ўзбекистонлик Кошелевка қишлоғига қишлоқ хўжалиги ишларига келган. Улар чеккароқда яшаб, ўзларига овқат тайёрлаб юришган. Ҳозирда заҳарланганларнинг аҳволи енгил ва ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда.

Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маълум қилишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг заҳарланиши юзасидан терговгача текширув ўтказилмоқда.

Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда фабрика ёниши натижасида ўзбекистонлик вафот этди

22 июнь куни Буюкчекмеже туманида жойлашган фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...

Камбағаллар учун тошкентда қурилган уйлар бойлар ва амалдорларга тегди

Пойтахтнинг Сергели туманида президент топшириғига мувофиқ кам таъминланган оилалар учун махсус қурилган уйлар турли алдов схемалари орқали бу имтиëзли уйларга ҳаққи ...

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон жорий йилнинг февраль ойида олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Councli ташкилотининг ойлик ҳисоботида айтилди. Дунё ...